Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психогигиена
НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 20 1-Мавзу. Болалар психогигиенаси предмети. Режа: 1. Психогигиенанинг асосий тамойиллари. 2. Психогигиена турлари. 3. Психогигиенага қўйиладиган талаблар. 4. Психогигиенага таъсир этувчи омиллар. Таянч иборалар: Психогигиена дастурларини тузишдаги асосий тамойиллар, психогигиенага қўйиладиган талаблар, коррекцион дастурнинг бажарилиши бўйича ҳисобот, психогигиенага таъсир. Маълумки, ишлаб чиқариш муносабатлари асосида инсон, унинг соғлиғи биринчи навбатда туради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам махсус таъкидланган. 2005 йилнинг “Сиҳат- саломатлик” йили деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмас. Инсон, унинг соғлиғи, иш қобилияти ва ижодий имкониятлари соғлиқни сақлашнинг объектигина бўлиб қолмай, балки асосий мақсади ҳамдир. Соғлиққа нисбатан онгли муносабатни тарбиялаш таълим ва тарбиянинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, бутун жамиятнинг ва ҳар бир шахснинг ҳаракатини талаб қилади. Бундай ҳаракатларнинг мақсади аҳоли соғлиғини доимий мустаҳкамлашдир. - Жамият соғлом турмуш тарзи учун шароитларни яратишга ҳаракат қилади; - Ҳар бир инсон ўз жамоаси аъзоларининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш ишида иштирок этишга тайёрлигини намоён қилиши зарур. - Соғлиқ – асосий мақсад эмас, балки шахс ва жамият тараққиёти учун воситадир. - Инсон соғлиғи – машқ қилиш орқали яхшиланиши мумкин. - Демократик жамиятнинг умумий вазифаларини ҳал қилиш учун ҳар бир индивид соғлом, ишга қобилиятли ва қувноқ бўлиши зарур. - Давлат ўз фуқароларининг соғлиғи учун, руҳий ва жисмоний ўзини яхши ҳис қилиши учун шароитларни яратади. Соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган тиббий-санитар маърифат дастлабки профилактика чораси сифатида психик жараёнларга, инсон ва муҳит орасидаги динамик алоқаларга ва инсоннинг ижтимоий муносабатларига қаратилиши лозим. Бу йўналишда иш олиб бориб, соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга имкон берадиган янгича турмуш тарзи учун кураш зарур. Соғлиқ учун аҳамиятли бўлган инсон тафаккури ва хулқ-атвори, эҳтиёжларни қондириш усуллари ва одатлар турмуш тарзининг таркибий қисмлари сифатида қаралиши мумкин. Санитар маърифат ва ташвиқот соғлиқни сақлаш, мустаҳкамлаш ва қайта тиклашда муҳим роль ўйнайди ва демократик жамиятнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Демократик жамиятнинг бош инсонпарварлик ғояси “касалликни 21 даъволашдан, одини олган яхши”- бўлиб, агар шифокорнинг эътибори касалликка эмас, соғлиққа йўналтирилган бўлса, бу ғоя тўлиқ амалга оширилиши мумкин. Нима учун соғлиқ инсон эътиборидан четда қолди? Бунинг бир неча сабаби бор. Улардан биринчиси – соғлиқнинг “билинмаслиги”. Касалликка нисбатан соғлиқни орқада қолишининг бошқа сабабини бозор иқтисодиётига ўтган жамиятдан излаш зарур. Бундай жамиятда шифокор бошқа касб эгалари каби яшаш учун курашишга мажбур, у кўзига ташланган нарсадан, яъни касалликдан моддий манфаат излайди. Бундай қизиқарли ҳолат иқтисодий шароитларнинг натижасидир. Шифокор ўз мижозларининг соғлиғи учун қайғуради, деган тасаввур пайдо бўлади. Лекин шифокорнинг моддий қизиқишларини ҳисобга олсак, у мижозларнинг соғлиғига қарши ҳисобланади. У соғлиқ учун эмас, балки унинг қарама-қаршиси, касаллик учун пул топади. Ҳозирги вақтда бундай ҳолат кўпчилик ривожланган мамлакатларда, жумладан Ватанимизда ҳам мавжуд. Кўпчилик шифокорлар ўзларини тадбиркорлар сифатида тутадилар. Улар хизматга ҳақ тўлай оладиган “беморларнигина” даъволайдилар. Шундай қилиб, шифокор ҳам оёқ кийим тайёрловчи ёки автомобиль чиқарувчидек ҳолатни эгаллайди. “Соғлиқ” ва “касаллик” тушунчаларининг аниқмаслиги, шунинг учун вужудга келдики, тиббиёт инсонни шахс сифатида эмас, балки биологик мавжудот сифатида ўрганди, марказий нерв системаси функцияларига, яъни психикага етарлича аҳамият берилмади, махсус фанлар неврология ва психиатрия бундан мустасно. “Соғлиқ” ва “касаллик” тушунчаларини бир- бирига тубдан қарама-қарши қўйиш тиббиёт ходимлари ва тиббий хизматдан фойдаланувчи аҳоли орасида тушунмовчиликка олиб келмоқда. Буни қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Ҳар куни кўпчилик беморлар шифокор хонасини “объектив тадқиқот натижаларида тасдиқланмаган касаллик “ ташхиси билан тарк этадилар. Бу жиддий шикоятлари бор, иш қобилиятлари пасайган беморларнинг “соғ” эканлигини англатади. Аксинча, диабетга чалинган, ўзини яхши ҳис қилаётган, жон деб ишлайдиган, спортда ютуқларга ҳам эриша оладиган спортчи, касал ҳисобланади. Инсоннинг соғлиғи ҳақида маълумот берувчи объектив мезонлар мавжуд эмас, уларни ишлаб чиқиш зарур. Бундай мезонларга, инсоннинг ишга лаёқатлилиги мезонлари, юклама мезонлари, ижтимоий муносабатлар динамикаси, атроф-муҳитдаги турли омиллар таъсир қилганда организмнинг тўлдирувчи ва кумулятив эффектлари, руҳий ва жисмоний машқ қилиш кўрсаткичлари киритилиши мумкин. Инсонни кўп ёқлама ижтимоий муносабатлар нуқтаи назаридан баҳолашга имкон берадиган мезонлар ҳам муҳим ҳисобланади. Демократик жамиятда яшовчи инсоннинг соғлиғини шу жамият шахсининг тараққиёти жараёни сифатида қараш зарур. Бу жараён ўқув жамоаларида, меҳнат 22 жамоаларида ва турмушда кечади. Психогигиена – психик соғлиқни сақлаш ва мустаҳккамлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи гигиена соҳасидир. Баъзи муаллифлар психогигиенага таъриф беришганда уни фақатгина гигиена соҳаси эмас, балки психиатрия соҳаси деб ҳисоблашади. Бошқа муаллифлар (М.: Мягер В.К., 1976) психогигиена вазифаларига руҳий касалликларнинг вужудга келиш ва ривожланишининг олдини олиш деб қараб, психогигиенани дастлабки психопрофилактикага яқинлаштирадилар. Н.Д.Лакосин ва Г.К.Ушаковлар (1976 ) психогигиенани тиббиёт фанларининг мустақил бўлими сифатида ажратадилар. В.П.Петленко ва бошқаларнинг (1997) фикрига кўра, психогигиена фақатгина психиатрия билан боғлиқ бўлиб қолмай, балки тиббиёт психологияси, тиббиёт социологияси, валеология фанлари билан боғлиқ комплес фан ҳисобланади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling