Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Психологик стресс – одамнинг руҳий ҳолатига воқеаларнинг таъсири 
туфайли содир бўладиган стресс. Психологик стресс бу руҳий изтиробга 


40 
тушишдир. 
Психологик стресс : 
а) информацион стресс
б) эмоционал стресс турларига ажратилади. 
Информацион стресс – инсонда ҳаддан ташқари ахборотларни кўп 
қабул қилиш, инсон олдига қўйган вазифаларни бажаришда бир қанча 
ечимлар бўлса-да, аниқ улардан қайси бирини танлаш, юқори даражадани 
шиддат билан қарор қабул қилишда иккиланади. 
Эмоционал стресс- таъқиқ қилиш, фалокат, ҳаётий ўзгаришлар, 
кундалик ташвишларда кўринади. Психологлар Майкл Шайер ва Чарлз 
Карвер фикрича, оптимист инсон энг оғир қийин вазиятда ҳам яхши деб 
олдинга интилади. Биринчи бўлиб стресс бўйича 1932 йилда физиолог 
Уолтер Кенон ва 1936 йилда врач Ганс Сельелар чуқурроқ тушунча беришга 
ҳаракат қилганлар. Селье стресс ҳақидаги тадқиқотларини ўзининг 
“Дисстрессиз стресс” асарида умумлаштирган. Стрессда 3 босқич 
фарқланади: 
1.Хавотирлик босқичи. 
2. Мослашиш босқичи. 
3. Ўта чарчаш босқичи. 
Инфляция , ишсизлик стрессларнинг ижтимоий омили ҳисобланади. 
Стресс муаммосини ҳал қилишда, 3 жиҳатга эътибор бериш зарур. 
1. Ҳиссий стресс омилларини йўқотиш. 
2. Ҳиссиётни тарбиялаш. Ўз ҳиссиётимизни бошқариш орқали кўпгина 
стресс ҳолатининг олдини олишимиз мумкин. Ҳиссиётни шундай бошқариш, 
машқ қилдириш муҳимки, салбий ҳиссиётни пайдо бўлиши, ижобий ҳиссиёт 
учун сигнал бўлсин. Ана шундай жавоб бериш усули доимий машқ қилинса, 
инсон салбий ҳиссиётларини бошқаришга ўрганади ва ижобий 
ҳиссиётларини олдинга чиқаради. 
3. Зўриқиш ва бўшашишни доимий алмаштириб туришга эришиш учун 
ишда танаффусларни ташкил этиш ва бўш вақтни мазмунли ўтказиш зарур. 
Инсон тузилишидаги индивидуал хусусиятлар ҳам стресснинг намоён 
бўлишида роль ўйнайди. Бир инсонда стресс пайдо қилган омил бошқасига 
фақат ундовчи таъсир этиши мумкин. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling