Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

С.А.Саркисованинг таъкидлашича, “Ҳозирги пайтда инсон ўз мияси 
имкониятларинниг 25 % идан фойдаланади. Агар миямизни 50 % гача 
ишлатишга мажбурласак, 40га яқин тилни ўрганиб олишимиз мумкин. 
Бизнинг мактаб ва олий ўқув юртидаги дастурларимиз ўтрача инсон 


42 
ўрганиши мумкин имкониятларидан бир томчи, кичик бўлак холос”, - деб 
ёзган эди И.А. Ефремов. 
Инсон миясининг ишга қобилиятлилиги олинган ахборотни ва 
хотирадаги маълумотни янги режалар ва ғоялар учун қайта ишлай олишга 
боғлиқ. Масалан: миядаги 3. миллиард нерв ҳужайрасининг ҳар бири ўртача 
беш минг нерв ҳужайралари билан алоқага киришади. Ҳар бир нерв 
ҳужайраси 6 физиологик ҳолатни бажариши мумкин. Ўртача 70 йил 
яшайдиган инсон ҳар хил ҳужайралар имкониятларидан арзимас қисмини 
фойдаланади. 
20 дақиқалик шовқиннинг таъсири бир кунлик ақлий иш қобилиятини 
пасайтиради. Х.Графнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, кучли 
шовқин бўладиган муассасаларда юрак-қон томир касалликларига чалинган 
беморларга шовқин бўлмайдиган корхоналарган қараганда кўп. Кейинги 
илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, шовқин ошқозон фаолиятини 
тормозлайди ва ошқозон ичак системасининг бузилишига олиб келиши 
мумкин. Ақлий меҳнат кишиларига билинар-билинмас шовқин таъсир 
қилиши мумкин. Шовқинга берилувчан инсонларда, шовқинли вазият узоқ 
таъсир қилиш хавфли бўлиши мумкин. 
Меҳнаткашларни айниқса, ёшларни шовқиндан ҳимоя қилиш 
демократик жамиятда соғлиқни сақлаш тизимида инсонпарварликнинг 
кўринишидир. Дискоклубларда ана шуларни инобатга олиш зарур. 
С.Ничкованинг тадқиқотларида кечки пайт синалувчилар телевизор 
кўраётганида қон босимининг ўзгариши ўрганилган. Ахборот, спорт 
кўрсатувлари ва кино фильмларни кўриш давомида синалувчиларнинг қон 
босими, 
айниқса, 
детектив 
кино 
фильмларни 
кўришда 
ортган. 
Гипертоникларда бу 15 соатгача сақланиб қолган. Бундан инсонга 
кўрсатувнинг ҳиссий томони таъсир қилиши маълум бўлади ва инсоннинг 
кўрсатувга шахсий муносабати ҳам катта роль ўйнайди. 
Инсон миясининг эгилувчанлиги ҳисобига у ташқи муҳит 
ўзгаришларига мослашиши мумкин . Бунинг учун : 
1) атроф-муҳитдаги янги шароитларга боғлиқ равишда инсон турмуш 
тарзининг мақсадга йўналтирилган ва онгли қайта қурилиши; 
2) инсонга қулай бўлиш учун техникани эгаллаш, техник касблар, 
шифокорлар ва психологларнинг ҳамкорлиги; 
3) чарчаганда психик ва жисмоний соғлиқни мустаҳкамлаш, дам олиб 
чарчоқ ўрнини тўлдириш. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling