45
1 – амалий машғулот
1-Мавзу: Психогигиена масалалари ва унинг тараққий йўллари
Ишдан мақсад: Психогигиена масалалари ва унинг тараққий йўллари
тахлил қилинади
Ишни бажариш учун намуна
Назарий маълумотлар
Психогигиенанинг асосий масаласи ҳар
бир инсон ва бутун жамият
психик саломатлигини сақлаб қолишдан иборат. Бу мақсадга эришишнинг
муҳим воситаларига инсоннинг яшаш муҳитини соғломлаштиришнинг
ижтимоий мезонлари,
шунингдек психик касалликлар, жумладан, шахс
шаклланиш аномалияларини олдиндан аниқлаш ва олдини олиш киради.
Тарбия, таълим, меҳнат ва кишиларнинг бўш вақтлари учун ҳаётнинг энг
бошланғич босқичларидан бошлаб, яхши шароитлар яратиш давлатнинг
муҳим масалаларидан бири бўлиши
билан бирга психогигиена
муаммоларини
муваффақиятли
ҳал
этишнинг
асоси
ҳамдир.
Психогигиенанинг муҳим масалаларидан бири психик саломатликнинг
чидамлилигини ва психиканинг турли зарарли омиллар таъсирига нисбатан
қаршилигини барча чоралар ёрдамида оширишдир. Шундай қилиб,
психогигиена ҳозирги босқичда психик
касалликларнинг бирламчи
профилактик чоралари муҳим аҳамият касб этувчи ҳам тиббий, ҳам
ижитимоий масалаларни ўзига мақсад қилиб олади.
Психогигиена фанига қадимдан илмий асос солинган. Рим ҳокими
Гален
психогигиенанинг кейинги асрлардаги асосий ривожланиш йўлларини
олдиндан аниқлаб, ўзининг
“Эҳтирослар гигиенаси ёҳуд ахлоқий гигиена-
асарида муаммонинг психосоциал жабҳасига бағишлади. Дунёнинг турли
минтақаларида бу фаннинг илмий-ихтисослашган хусусиятлари тараққий
этишини кузатиш мумкин бўлишига қарамай, унинг психосоциал ғояси
барча замон, мамлакат ва халқлар учун умумий бўлиб қолади. Шуниси
диққатга сазоварки, ўтган замон файласуф ва ҳокимларининг
инсон
саломатлиги,
шунингдек, ёруғлик ва ҳаво, ҳаракат ва тинчлик, уйқу ва
бедорлик, озиқланиш ва моддалар алмашинуви каби бир қатор
омиллар
билан бирга психик саломатликнинг ҳам асосий шарт-шароитлари таҳлилига
бағишланган кўпгина асарларида эмоционал хотиржамлик, эҳтиросларни
бошқариш қобилияти, одамлар билан муносабатдаги уйғунликка эришиш,
эмоционал ва психосоциал мувозанат ўрнатиш кабилар ўзгаришсиз
кўрсатилган. Бундай кўрсатмалар араб ҳакими Абу Али Бутланнинг ХI аср
ўрталарига доир “Саломатлик жадвали”, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб
қонунлари”, Марк Туллий Цецероннинг “Дўстлик тўғрисида”ги трактатлари
ва ўша давр психик саломатлик ва ижтимоий омиллар орасидаги боғлиқлик
тушунчалари ҳақида гувоҳлик берувчи бошқа манбаларда ҳам мавжуд.
Олимларнинг психосоциал муаммоларга қадимдан қизиқишларига
қарамай, психогигиена соҳасидаги мутахассисларнинг илк халқаро
бирлашуви
1910 йилдагина АҚШ ва Канада психиатрларининг
46
конференциясида, психогигиена бўйича халқаро
ассоциация тузиш
тўғрисида қарор қабул қилинганда бўлиб ўтган эди. Биринчи жаҳон уруши
психогигиена мутахассисларининг бирлашиш жараёнини бузди, бироқ бу
кучларнинг ҳалқаро уюшиш ғояси яшашда давом этди.
Германияда
психиатр
Р.Соммер 1925 йилда психик гигиена бўйича немис иттифоқига
асос солди. Унинг асосий кучи психиатрия шифохоналари таркибига доир
ислоҳатлар ўтказишга, шунингдек, тегишли муассасалардан чиқиб кетган
шахслар тўғрисида ҳам ғамхўрликни инобатга олиб,
кенг психиатрик
ижтимоий таъминотни яратишга қаратилган.
Тиббий интизом сифатида Россия психиатрлари орасида номи биринчи
навбатда тилга олиниши лозим бўлган С.С.Корсаков, Н.Н.Божанов,
В.А.Гиляровский, Т.П.Симпсонлар психогигиена тараққиётига салмоқли
ҳисса қўшдилар. Уларнинг бу соҳадаги ишлари бутун дунёга машҳур бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: