Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Биологик ва психосоциал омиллар орасидаги ўзаро бо


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Биологик ва психосоциал омиллар орасидаги ўзаро боғланиш
Ақлий тараққиёт даражасидаги фарқлар, табиийки, РК яққол акс этади. 
Ақлий жиҳатдан заиф 6 ёшли бола одатдагича, ўз тараққиётида 2 ёшиданоқ 
орқада қолади. Меъёрдаги ақлий тараққиёт бола хулқ-атворига ижобий 
таъсир этади, бу ҳақда ЎСК гувоҳлик беради. Ақлий тараққиёт даражасининг 
тушиши билан БХОК ортади, БМШК мутлоқ ортади ва айниқса, ҳаддан 
ортиқ салбий маълумотларга эга болаларда ПСХОК ҳам сезиларли даражада 
ортади. 
Боланинг ижтимоий хулқ-атвори унинг умумий тараққиёти билан 
чамбарчас боғлиқ. Меъёрдаги интеллектли болалар ташқи шароитларга яхши 
мослашадилар ва ўз хулқ-атворини бошқарадилар. Ижтимоий мослашув 
қанча паст бўлса, шунча кўп биологик ва психосоциал хафв омиллари, 
шунингдек бош мия шикастланиши аломатлари аниқланди.
Оналардан фарзандлари биринчи сўзларини талаффуз қилган ёшлари 
тўғрисидаги олинган маълумотлар ҳар хил бўлиб чиқди: 15, 18 ва 24 ой. Нутқ 
пайдо бўлишининг кечикиши ақлий қолоқликнинг жиддий белгисидир. 
Боланинг кеч гапириши унинг ташқи оламга мослашиш қобилиятига ҳам 
салбий таъсир кўрсатади. Текширув кўрсатганидек, БХОК юқори 
кўрсатилган болалар гуруҳларида сезиларсиз фарқ қилган, БМШК ва ПСХОК 
эса ортган.
Ҳанузгача энурез кузатилган 6 ёшгача болаларда ўртача биологик ёки 
ижтимоий хавф омиллари кучлироқ бўлиб, ақлий тараққиётда анча орқада 
қолган ва хулқ-атворида катта оғишларга йўл қўядилар. Шундай қилиб, 
юқорида кўрсатилган мисолларга асосланиб, биз қуйидаги хулосага келдик: 
мактабгача ёшдаги болалар ақлий тараққиёти ва хулқ-атворида юзага 


61 
келадиган индивидуал фарқлар биологик ва психосоциал хавф омиллари 
билан аниқланади. 
 
1) АМАЛИЙ ТОПШИРИҚ: 
2) Кичик гуруҳларда ишлаш 
1 гуруҳ: Бола ривожланишига таъсир этувчи биоомиллар 
2 гуруҳ: Бола ривожланишига таъсир этувчи социоомиллар 
3 гуруҳ: 2 ёшдаги болани кўрикдан ўтказиш 
4 гуруҳ: 4 ёшли болани кўрикдан ўтказиш 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling