Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Кичик ёшли болаларда ҳаракат шакллари
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
19-bolalar-psihogigienasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола моторикаси.
Кичик ёшли болаларда ҳаракат шакллари. Бола 12-15 ойлигида
юришни ўрганиб олганидан сўнг, унда ортостатик, тутиш ва бошқа рефлекслар йўқолади. Уларнинг ўрнига ҳали тўлиқ етилмаган, барча ҳаракатларнинг координацияси ривожлана бошлайди. Шунинг учун шифокор бу ёш даврида катталар тизими бўйича тонус ва рефлексларни текшириши мумкин. Ҳаракат аппаратининг бузилишларида параличнинг спастик, экстрапирамидали, миячага хос ва сўлғин шакллари намоён бўлади. Боланинг ташқи олам билан алоқалари секин-аста кенгаяди: у юришни, буюмларни қўлга олишни, гапиришни ўргана бошлайди ва катталар ўрнаги бўйича мустаққиликка интилади. Бу ёшдаги болаларни текширишнинг барча 67 усуллари, тестлар энг аввало, ҳаракат таянч аппарати ва сезги аъзоларини ишлашини ўрганишга қаратилган бўлиб, бунинг асосида боланинг ақлий ривожланиш даражаси тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Шу билан бир қаторда тил билан боғлиқ топшириқларга оддий нутқ жавоблари ақлий тараққиётнинг бошланиши ва мавҳум фикрлаш қобилияти тўғрисида гувоҳлик беради. Бола моторикаси. 4 ёшга келиб бола шахс сифатида шундай етилиш даражасига эришади-ки, унинг сезги аъзолари функционал қобилиятларини, моторика координациясини, тафаккури, фаҳми ва ижтимоий бирлашувини текшириш мумкин. Бунда моторика жойлашуви биринчи ўринда туради. Бу ёшда ҳаракат кўникмалари ва ақлий қобилиятларнинг тараққиётида параллеллик мавжуд бўлмагани сабабли кўрсаткичларнинг каттагина фарқлари кузатилиши мумкин. Бу ёшда фалаж турларини ажратиш қийинчилик туғдирмайди: ҳоҳ у периферик, церебрал, спастик, ҳоҳ экстрапирамидали ёки миячага хос бўлсин. Церебрал фалажнинг бу турларида бош мия субстанциясининг катта ёки кичик шикастланиши назарда тутилади. Агар бош мия шикастланиши жиддий бўлмаса ва бола фаолиятининг турли кўринишлари билан боғлиқ бўлимлар шикастланмаган бўлса, демак фалажнинг ўзига хос белгилари мавжуд эмас. Шунга қарамай, бундай боланинг умумий ҳаракатлари тизимида меъёрдан оғишлар аниқланади. У кўпроқ бўшашган ва айлана олмайди. У мувозанат сақлашга катта қийинчилик билан ўрганади, айниқса яна ҳам мураккаб шароитларда (зина бўйича кўтарилиш ва б.), нозик, мақсадга йўналган фаолият турларини жуда кеч ўзлаштирилади (масалан, туғма қадам, оёқ кийим ипини боғлаш, мунчоқ териш). Мактабда бундай бола хунук ёзуви, ёмон чизиши, меҳнат дарсларидаги ношудлиги, спортдаги жуда кичик кўрсаткичлари билан ўзига эътибор қаратади. Шунга қарамай, бундай бола ақлий жиҳатдан соғлом бўлиши ва ҳатто ўртача кўрсаткичлардан ҳам юқори натижаларга эришиши мумкин. Агар бош мия шикастланиши оғирроқ ва диффуз характерга эга бўлса, ақлий тараққиёт ҳам мотор каби ортда қолади. Бундай болаларда бу ёшга хос назокат бўлмайди. Азалдан маълумки, у ёки бу аъзо, тананинг бир ёки иккала томони, оғиз бўшлиҳи ва кўз моторикаларнинг фалажи аниқланганда, тезкор жисмоний машқлар билан даъволаш лозим. Бу яна фалажи йўқ, лекин фалаждаги каби даъволаш натижасида кичрайиб кетувчи ҳимоя- ҳаракат аппарати тараққиёти қисман ёки тўлиқ ортда қолган болаларга кўпроқ тегишлидир. Бу туфайли маънавий етуклик, идрок ва тасаввурларнинг жадал тараққиёти учун асослар яратилади, шахснинг умумий тараққиёти кучайтирилади. Бунда шу нарса мутлақ аёнки, бошқа функционал тизимлар тараққиётида ортда қолиш ва асинхрония бошланмаслиги учун қимматли вақтни беҳуда ўтказиш керак эмас. Шахснинг интеллектуал тараққиёти, сезги аъзолари, моториканинг узвий алоқасини ҳисобга олиш зарур. Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларнинг қобилиятлари маълум даражада ҳаракат-таянч аппарати тараққиёти даражасига боғлиқ. 68 Агарда ҳаракат-таянч аппаратида нуқсонларга эга катта ёшли одамни даъволашда унга ёрдам кўрсатиш мумкин бўлса, болалар масаласида бунга йўл қўйиш мумкин эмас. Бола қанчалик кичкина бўлса, у даъволаш жараёнида шунча кам чидам, мулоҳозакорлик ва мақсадга интилишни намоён этади. Боланинг кимнингдир ҳаракатларини қайтариш қобилияти унинг ҳаракат маромини ўзлаштириши учун замин бўлади. Хусусий экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики [Шульт], фақат оптик ёки фақат акустик маромли қўзғатувчилар уларнинг биргаликда таъсир этишидан кўра ёмонроқ идрок қилинади. Бу кузатишлар логопедга 10 йиллик давомида маълум. Айнан шу сабабли тараққиётдан ортда қолаётган болалар учун нутқ машғулотлари уларни кўрсатиш йўли ёки ойна олдида ўтказилади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling