Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/47
Sana29.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1401797
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
19-bolalar-psihogigienasi

Модулнинг 
мақсади: 
мактабгача 
таълим 
муассасалари 
тарбиячиларининг касбий билим ва кўникмаларини малака талаблари 
асосида чуқурлаштириш, янгилаш ва таълим-тарбия жараёнида инновацион 
технологиялардан 
фойдаланиш 
имконини 
берадиган 
замонавий 
компетенцияларини ривожлантириш. 
Модулнинг вазифалари: 
- тингловчиларда мактабгача таълимда замонавий ёндашувларни 
амалга ошириш учун зарур бўлган методологик билимларни шакллантириш, 
кўникмаларни таркиб топтириш; 
- таълим-тарбия жараёнида болаларнинг психик соғломлигини сақлаш 
учун зарур бўлган билим, кўникма ва компетенцияларини ривожлантириш; 
- мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар ва инновацияларининг 
қўллашга ўргатиш. 



Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва 
компетенцияларига қўйиладиган талаблар 
Тингловчи: 
- мактабгача таълимда бола ривожланишининг қонуниятлари хақида; 
- мактабгача таълимга қўйиладиган ҳозирги замон талаблари ҳақида 
билимларга эга бўлиши; 
- мактабгача таълим мазмунида бола психик ривожланишининг ва 
таълимнинг изчиллигини таъминлаш; 
- таълим мазмунига оид ахборотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва 
тарбияланувчилар онгига етказиш йўлларини қўллаш; 
- мактабгача таълим олдидаги долзарб муаммолар ва уларни ҳал этиш 
кўникмаларини; 
- машғулотларда замонавий инновацион педагогик технологияларни 
қўллаш; 
- машғулотларга қўйиладиган замонавий талаблар асосида уларни 
ташкил этиш малакаларига
- мактабгача таълим муассасаси психологининг психологик билимлар 
доирасида касбий ва методик тайёргарлиги; 
- машғулотларда тарбияланувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил 
этиш ва бошқариш; 
- тарбияланувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва касбга 
йўналтириш компетенцияларини эгаллаши лозим. 
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
Мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар модули назарий ва амалий 
машғулотлар шаклида олиб борилади. 
Назарий дарс-машғулотларида мактабгача таълимга оид илғор хорижий 
тажрибалар, замонавий ёндашувлар ва инновациялар ҳақида маълумотлар 
берилади. 
Амалий машғулотларда мактабгача таълимга замонавий ёндашувлар ва 
инновацияларнинг 
қўлланилиши, 
замонавий 
таълим 
воситаларидан 
фойдаланиш усуллари, машғулотларга қўйилган замонавий талаблар 
ўргатилади. 
Машғулотларда техник воситалардан, тест сўровлари, ақлий ҳужум, 
гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа интерфаол таълим 
усулларидан фойдаланиш назарда тутилади. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling