Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-МАЪРУЗА: Фанни ўқитишда инновацион ёндашувлар (2 соат)


Download 5.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/56
Sana04.09.2023
Hajmi5.12 Mb.
#1672576
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
4.1-informatika

 


2-МАЪРУЗА: Фанни ўқитишда инновацион ёндашувлар (2 соат) 
Режа: 
 
1. 
Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда 
замонавий ёндашувлар. 
2. 
SMART таълими. 
Таянч тушунчалар: QOMO HiteVision, “электрон уй”, “электрон тижорат”, 
“электрон таълим” , “электрон ҳукумат”, Smart education, SmartControl, 
интерактив доска, универсал столли ҳужжат-камера 
1. Информатика ва АТларни ўқитишнинг замонавий ёндашувлар
Информатика ва ахборот технологиялари фани дарс самарадорлигини 
оширишда инновацион усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Инновацион таълим технологияларнинг асосий жараёни: ташкил этиш; 
ҳамкорликда олиб бориш; такомиллаштириш; таҳлил қилиш; қиёслаш; 
умумлаштириш; хулоса чиқариш; бошқариш; назорат этиш; баҳолаш 
кабиларни ўз ичига олади. 
Дарс жараёнини самарадорлигини ошириш учун: дарсларда интерфаол 
электрон дидактик воситалар, мультимедиа иловалар, аудио визуал электрон 
дарсликлар, иммитацион ўқув воситалар, online мулоқатлар ва бошқалардан 
фойдаланиш катта самара беради. 
Ўқув жараёнини ташкил этишда замонавий инновацион ва ахборот-
коммуникация 
технологиялари 
сифатида 
замонавий 
ўқув 
мультимедиа мажмуалари (ЎММ) 
билан 
таъминланган 
ўқув 
хоналари бўлиб, у қуйидаги 
расмда келтирилган.
Замонавий инновацион ўқув 
мультимедиа 
мажмуа 
QOMO 
HiteVision қурилмаси базасида 
яратилган бўлиб, унинг таркибига 
ультра қисқа фокусли QOMO 
интерактив доска ҳам киради. 
Ўқитувчи стол-сейфига аидио-
видео қурилма, жумладан сенсор терминалли бошқаришга мўлжалланган 
ҳужжат ўқувчи камера, интерактив планшет, тақдимот кўрсатувчи компьтер 
ўрнатилган. 


Замонавий инновацион 
ЎММ мактаб синфлари ёки 
таълим муассасалари ўқув 
аудиторияларини жиҳозлаш 
учун мўлжалланган. 
Замонавий инновацион 
ЎММнинг бош мақсади — 
ўқув жараёни самарадорлиги 
ва мақбуллигини кескин 
оширишдан иборат.
Замонавий инновацион ЎММ қуйидаги функционал элементлардан 
ташкил топади: 

интерактив 
проекцион тизим (мультимедиали проектор и 
интерактив доска); 

ўқитувчи компьютери; 

универсал столли ҳужжат-камера; 

интерактив сенсорли дисплей; 

симсиз график планшет; 

интерактив сўров тизими; 

видеоматериалларни кўрсатадиган овоз берадиган тизим;

Flash-карта; 

сенсор терминални бошқаришга мўлжалланган интегралланган 
тизим;

махсус стол-сейф. 
Ўқув мультимедиа мажмуани юклаш ва ўчиришда ON/OFF тугмасидан 
фойдаланилади.
Ўқув мультимедиа мажмуанинг таркибий тузилиши қуйидаги расмда 
келтирилган. 
 


Мажмуанинг элементлари шундай тузилганки, унинг қўшимча 
комутаторнинг функционал хизматига эҳтиёжи йўқ. ЎММда ишлаш ва уни 
бошқариш ўқитувчи ишини кескин енгилашувига олиб келади. ЎММни 
бошқарув сенсорли терминал ёрдамида амалга оширилади.
Бошқарув тизимининг SmartControl® интерфейс тизими орқали 
компьютердан, камерадан, ноутбук ёки DVD/VHS-плеердан интерактив 
доскага маълумот чиқариш мумкин. Бу ўз навбатида ўқитувчи ишини кескин 
осонлаштиради ва ўқитувчига ЎММни бошқаруви ҳақида билимга эга 
бўлмасдан, уни қўшимча ўрганишсиз бошқарув имкониятини яратади. 
Қуйида ўқитувчининг иш столи ва унинг асосий вазифалари акс этган: 
 
Қуйидаги замонавий инновацион ЎММнинг тўлиқ ишчи ҳолати ва 
қулфли ёпилган ҳолати акс этган. 
Ишчи ҳолатдаги стол 
Қулфли ёпқич


ЎММ асосида ўқув жараёнини ташкил этиш: 

Ўқувчиларда ўқишга қизиқишни орттириши; 

Таълимнинг интерактив хусусияти асосида ўқувчиларнинг фикрлаш 
қобилиятларини ривожлантириши; 

Ўқув материалларини ўзлаштирилишининг самарадорлигини ошиши; 

Реал ҳолатларда намойиш қилиниши қийин, ёхуд мураккаб бўлган 
жараёнларни моделлаштириш ва кузатиш имкониятини бериши; 

Ўқув материалларининг ўзлаштирилиши нафақат даражасига кўра, 
балки ўқувчилар эришган мантиқ ва қабул қилишлари даражасига кўра ҳам 
самарали бўлишини таъминлаши;

Ўқув-методик таъминотининг самарали интеграциясини таъминлаши;

Ўқувчиларга мустақил изланиш йўли билан материалларни топиш, 
ўрганиш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш орқали уларда маълум 
иқтидорини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириши;
Ахборот ҳамда маълумотларни таҳлил эта олиш каби малакаларни 
шаклланиши учун шароит яратиши каби дидактик вазифаларни амалга 
оширади. 

Download 5.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling