2015 йил тадқиқотларининг қизиқарли натижалари:
Табиий фанлар
Сингапурлик мактаб болалари фанлар бўйича имтиҳон-синовларда
иштирок этаётган бошқа давлатлар вакилларини ортда қолдирган.
Иштирокчиларнинг фақат тўртдан
бири келажакда фан билан
шуғулланишга қарор қилганини билдирган.
Охирги ўн йил ичида Колумбия, Исроил, Хитой, Португалия, Қатар ва
Руминияда мактаб ўқувчилари томонидан фанларни ўзлаштириш
даражаси
сезиларли даражада ўсган.
Математика
Математика
бўйича
имтиҳон-синовларда
Осиё
мамлакатлари
вакиллари бошқалардан анча ўзиб кетган.
Охирги уч йил ичида Албания, Колумбия, Монтенегро, Перу, Қатар ва
Россиянинг ўртача кўрсаткичи сезиларли даражада ўсган.
Ўқиш (тез ва ифодали ўқиш)
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (аъзолари – АҚШ,
Япония, Канада, Австралия, Янги Зeландия, Исландия, Норвeгия, Швeйцария,
Туркия
давлатлари, шунингдeк Европа Иттифоқига кирувчи 25 мамлакат)га
аъзо давлатлардан иштирок этганларнинг 20 фоизи ўқиш соҳасида
базавий
билимга эга эмас.
Гендер
Ўғил болалар қиз болаларга қараганда фанларни ўзлаштиришда яхши
кўрсаткичга эга. Иштирокчи давлатларнинг фақат тўққизтаси
бунинг акси
кузатилган.
Ўғил болалар ўзларининг илм-фанга бўлган қобилиятларига қиз
болаларга қараганда қўпроқ ишонишади.
Дунё бўйича ифодали ўқиш борасида қиз болалар ўғил
болаларни
ортда қолдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: