Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Олдимиздаги долзарб вазифалар
Download 5.12 Mb. Pdf ko'rish
|
4.1-informatika
Олдимиздаги долзарб вазифалар
Халқаро миқёсдаги тест синовларидан ўтаётган ўқувчилар шу талабга жавоб берадиган билим, малака, кўникмани эгаллаган ва уларда шунга мувофиқ компетенция шаклланган бўлиши лозим. Дастлабки натижалар асосида таълим тизимида қуйидаги ўзгаришларни амалга ошириш зарур экани аниқланди: — халқаро тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда она тили, математика ва табиий фанлардан давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш; — она тили, математика ва табиий фанлардан PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш; — PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар сингдирилган ўқув дастурлари асосида қўшимча қўлланма ҳамда адабиётлар яратиш ва амалиётга жорий этиш; — она тили, математика ва табиий фанларни ўқитишнинг шакл, метод, технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борадаги билимини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш мақсадида малака ошириш курсларини ташкил этиш; — бу фанлардан ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва 2019–2021 йилларда амалий кўникмаларни шакллантиришни баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш; — иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни йўлга қўйиш, PISA ва TIMSS баҳолаш дастурида иштирок этиб, юқори натижаларга эришаётган илғор ва ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш; — ўқувчиларнинг она тили, математика ва табиий фанлардан PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик кўриши, мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш. Юқоридаги вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мамлакатимиз таълим тизимининг халқаро таълим жараёнига интегратсиялашувини таъминлайди, соҳадаги бўшлиқларни аниқлашга, янги вазифаларни белгилаб олишга хизмат қилади. Энг муҳими, ўқувчилар билимини адолатли ва шаффоф баҳолашга эришамиз. Download 5.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling