Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.12 Mb. Pdf ko'rish
|
4.1-informatika
Имкониятлар тенглиги
Канада, Дания, Эстония, Хитой таълим олиш имкониятлари ва ҳуқуқлар тенглиги масаласида анча яхши кўрсаткичларга эга. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларда мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси уларнинг ижтимоий- иқтисодий ҳолатига боғлиқ экан. Давомат Мактаб ўқувчиларининг кўп дарс қолдириш ҳолатлари бўйича биринчи ўринда Монтенегро (60 фоиз), иккинчи ўринда Италия (55 фоиз) қайд этилган. Учинчи ўринда келтирилган Туркия сўнгги уч йилда кўрсаткичларини анча яхшилаб олган. Мунтазам дарс қолдирувчилар синов-имтиҳонларда жуда паст натижа кўрсатишган. PISA - 15 ёшдаги болаларнинг функwионал саводхонлигини қиёсий баҳолашга йўналтирилган Халқаро баҳолаш дастури ҳисобланиб, унда тил саводхонлигини, компютер, ҳуқуқий, фуқаролик, экологик, ахборот билан ишлаш қобилиятлари бахоланади. Ўқувчиларнинг ахборот саводхонлиги бу керакли ахборотни қидириш, топиш, танлаш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш каби малакаларнинг шаклланганлик даражасидир. Компютер саводхонлиги – бу замонавий восита (компютер) ёрдамида ахборот билан ишлаш билим ва малакаларнинг мавжудлигидир. Фаолият саводҳонлиги - бу академик билимлар ва қобилиятга эга бўлиш ҳамда амалиётда қўллай олиши. Қуйида матнлар билан ишлаш орқали ўқувчиларнинг компьютер саводҳонлигини ошириш «Информатика ва АТ» фани мисолида кўрсатилган. 6 синф дарсларида матн билан ишлаш жараёнини индивидуал ёки жамоавий тарзда амалга ошириш мумкин. Бунда асосий адабиёт сифатида дарсликдан ва қўшимча манбалар: энциклопедия, тарқатма материаллар ва интернет ресурслардан фойдаланилади. Фанлараро боғланишдан фойдаланиш мақсадида бошқа фан доирасидаги матнларни қўллаш мумкин. Биринчи жамоавий тарзда дарсни ташкил этилади. Матнлар билан ишлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Матн мавзуси танлади; 2. Асосий фикр белгиланади; 3. Матнга сарлавҳа қўйилади; 4. Матнларни қисмларга ажратилади; 5. Матн қисмлари орасида боғланишлар аниқланади; Дарснинг кейинги босқичида якка тартибда бериладиган топшириқлар асосида танланган матнга бошқа объектлар (жадваллар, чизмалар, фигуралар, схемалар, тасвирлар ва б.) қўшиш ва уларни тахрирлаш кўникмалари шакллантирилади. Бу жараёнда ўқувчилар рўйхатларнинг бир неча шаклларини тўғри тахрирлаш қоидалари билан танишадилар. Юқоридаги топшириқларни хар бир ўқувчи якка тартибда компютерда амалда бажарадилар ва ўқитувчи уларга кўрсатмалар бериб боради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling