Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


-МАЪРУЗА: STEAM таълим технологиялари (2соат)


Download 5.12 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/56
Sana04.09.2023
Hajmi5.12 Mb.
#1672576
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56
Bog'liq
4.1-informatika

3-МАЪРУЗА: STEAM таълим технологиялари (2соат) 
Режа: 
3. STEAM тушунчаси. STEAM методи ва таълим сифати йўналишида 
ўтказиладиган халқаро тадқиқотлар ва уларнинг тахлили.  
4. STEAM таълимининг афзалликлари. 
Таян тушунчалар:  STEM, 
STEAM, STREM, робототехника, 
GPS, Ipod, 
LegoWeDo, LegoMindstorms, қўл моторикаси. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш 
тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
05.09.2018 
йилдаги 
ПФ-5538 
Фармонида, 
жумладан
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб” Давлат дастурини 
тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси киритилиши ҳақида сўз боради. 
Бунда экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил 
манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар 
асосида замонавий мактаблар қуриш; мактабларни, шу жумладан, ўқув 
синфлари ичини янги қулай мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория 
ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва 
мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш; уч ой 
муддатда ўқув режалари ва дастурларини оптималлаштириш, инновацион, 
шу жумладан, масофавий педагогик усуллардан кенг фойдаланиш, ушбу 
жараённинг самарадорлигини бутунлай оширишни назарда тутган ҳолда 
умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик ходимлари малакасини 
ошириш тартиби ва тизимини тубдан қайта кўриб чиқилиши белгиланган. 
Шунга кўра, Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли 
ёшларни аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади. Улар 
STEAM фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. 
STEAM — мактаб 
ўқувчиларини янги ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш тизимига 
муқобил тизим ҳисобланади. У болаларни бир вақтнинг ўзида 
Science 
(табиий фанлар), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art 
(санъат) ва Mathematics (математика) 
бўйича ўқитиш тизимига асосланган,
бунда ўқувчилар амалий ва кўнгилочар лойиҳалар машғулотлари ёрдамида 
сабоқ оладилар. 
STEM атамаси илк бор АҚШда мактаб дастурига киритилган бўлиб, 
ўқувчиларнинг илмий техника йўналишларида компитенцияларини
ривожлантиришга қаратилган. Кейинчалик бу йўналиш кенгайтирилиб, 
атамага 
қўшимча 
ҳарфлар 
киритилди. 
Жумладан: 
“R”-robotic- 


робототехникани қўшиб, STREM- деб ёки 
“А”-art –саънатни қўшиб, 

Download 5.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling