Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.12 Mb. Pdf ko'rish
|
4.1-informatika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарсда фойдаланиладиган методлар
- Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар
б) тарбиявий мақсад — дарс жараёнида ўқувчиларда қайси ахлоқий
сифатлар шакллантирилиши асосида белгиланади. ТК1, ТК2...; с) ривожлантирувчи мақсад — дарс натижасида ўқувчиларда қайси билимлар ва ахлоқий фазилатлар ривожлантирилиши асосида белгиланади. ТК1, ТК2...; Дарс тури: янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи; умумлаштирувчи; ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни таҳлил, назорат қилувчи каби дарс турлари бўлиши мумкин. Дарсда фойдаланиладиган методлар: бунда анъанавий, замонавий, интерфаол методлардан ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганини оқилона танлаш лозим. Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар: техник воситалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар. Дарсни таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин: - ташкилий қисм: машғулотга тайёргарлик босқичи ҳисобланиб, ўқувчиларнинг тайёргарлиги, давомати, гуруҳнинг руҳияти, тажриба ўтказиш учун керак бўладиган ўқув воситаларининг етарлилиги назорат қилинади. - ўтилган мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш): Бу босқичда амалий топшириқларни бажаришда керак бўладиган назарий маълумотлар олиниши керак. - янги мавзуни тушунтириш: Тақвим режа асосида белгиланган тартибда амалга оширилади. янги мавзуни мустаҳкамлаш: Ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш, ишга ижодий ёндашиш, муаммога диққатни жамлаш, ягона натижага келиш маҳоратини ошириш ўқувчиларни баҳолаш; уйга вазифа бериш. Дарс ишланмасини тайёрлашда ўқитувчи дарснинг ҳар бир қисмини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ. Дарс ишланмаси (конспект) ҳамма ўқитувчида бўлиши шарт. Лекин дарс ишланмаси қандай мазмунда, ҳажмда ва неча варақдан иборат бўлиши ўқитувчининг дарс ўтишдаги ўзига хос ёндашувидан келиб чиққани маъқул. Бунда ҳамма ўқитувчи учун бир хил чегара, чеклов ўрнатиб бўлмайди. Агарда ўқитувчи дарс бераётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги юқори бўлса, улар турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришган бўлса, ўқитувчининг дарс жараёнига мактаб маъмурияти ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ходимлари томонидан ҳалақит беришларига йўл қўйилмайди. Дарс ишланмаси (конспекти) қўлёзма шаклида ёки компьютерда ёзилиши мумкин. Дарс ишланмасини компьютерда ёзиш учун эса ўқитувчи, албатта, ўзи компьютерда ишлашни билиши лозим. Директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари ҳар бир ўқитувчининг дарс ишланмасини кўриб, тасдиқлаш жараёнида уларда дарсга кириш учун қуйидаги энг муҳим(минимум) ҳужжатлар бўлишини назорат қилади: — дарс ишланмаси (конспекти); — тақвим-мавзу режа; — ўқув дастури; — дарслик. ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилиш — самарадорликка хизмат қилади. ўқитувчиларни ўз устида мустақил ишлашлари, ижодий изланишлари орқали таълим самарадорлигини оширишга ёрдам берадиган омиллардан бири — мунтазам равишда ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қилишдир. ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш, уларнинг педагогик маҳорати, иш тизими, ўқувчиларининг ўзлаштириши, билим даражаси каби соҳавий ва касбий лаёқати юзасидан хулоса чиқариш ҳамда ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиш имконини беради. Дарс таҳлили кузатиш ва ўрганиш шаклида олиб борилади. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари, ўринбосарлари, методистлари томонидан ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбари томонидан 2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва таҳлил қилиниши белгиланган. Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ўқувчиларнинг умумий тайёргарлиги, билим олишдаги фаолликлари, фанга бўлган қизиқишлари, ўқув материаллари ва жиҳозлар билан мустақил ишлай билишлари, ўқитувчига бўлган муносабатлари аниқланиб, таҳлилга тортилади. Бунда асосий мезонлар сифатида ўқитувчи томонидан дарс мақсадининг тўғри қўйилганлиги, ўқув дастури асосида дарс жараёнини тўғри режалаштириши, материалларини билиш даражаси, янги мавзуни тушунтириш жараёнида асосий ғояни ажратиб олиши, илмийлик, кўргазмалилик тамойилларига риоя қилиши, дарсда ҳамкорликка эриша олиши, билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назорат этиши, дарс мобайнида вақтдан унумли фойдаланиши ва педагогик муомала маданиятини эгаллаганлик даражаси каби жиҳатлар инобатга олинади. Унутмангки, сифатли дарс — бу, ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилган дарс. Дарс бошлангандан кейин ҳеч кимнинг ушбу жараёнга ҳалақит беришига йўл қўйилмайди. Дарснинг таҳлили қуйидаги турларга бўлинади: 1. Илмий таҳлил. 2. Психологик таҳлил. 3. Методик таҳлил. 4. Дидактик таҳлил. 5. Умумпедагогик таҳлил ва бошқа таҳлиллар (ёки буларнинг ҳаммасини қамраб оладиган комплекс таҳлил). Ўқитувчиларнинг дарсларини тизимли таҳлил қилиш ўқитувчиларга амалий-методик тавсиялар беришга ва натижада дарс самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. Таълим муассасаларидаги фан методбирлашмаларининг асосий вазифаси ўзаро тажриба алмашиш асосида таълим ва тарбия жараёнининг илғор педагогик технологиялар асосида самарали ташкил этилишини таъминлашдан иборат. Фан методбирлашмалари таълим муассасаларида фан ойликлари, очиқ дарслар фестиваллари жараёнида ўтказиладиган барча турдаги машғулотларнинг асосан ўрганилиши қийин ёки мураккаб бўлган мавзулар асосида ташкил этилишини таъминлайди. Улар бир фан йўналишидаги методбирлашмаларда “Мен ўзлаштирилиши қийин бўлган мавзулар бўйича дарсларни қандай ташкил этаман?” мавзусидаги очиқ муҳокамалар ташкил этилади. Фан ўқитувчилари астойдил, виждонан ёндашган ҳолда “Билимлар беллашуви”да ўқувчиларининг фаол иштирокини таъминлайди. “Устоз- шогирд” тизимида, “Ўрган-ўргат” тадбирларида чин юракдан, фаол иштирок этадилар. Назорат саволлари 1. Дарс тушунчаси ва унинг турлари? 2. Дарс шакллари ва воситалари? 3. Дарс ишланмаси ва унинг таркибий қисмлари? 4. Информатика ва ахборот технологиялари фанини дарс жараёнини ташкил этишга қўйилган талаблар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling