173
1-МАВЗУ: ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ДАРСЛАРИНИ КУЗАТИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Машғулот мақсади: “Информатика ва ахборот технологиялари
фанини ўқитиш методикаси” фани доирасида ўқитишнинг илғор
тажрибалари ва замонавий методлари билан танишиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
1.
Олий таълим муассасасида -
тажрибали профессор-ўқитувчиси
томонидан
информатика ва ахборот технологиялари фани дарс машғулотларини: кузатиш,
ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида
“
Информатика ва ахборот
технологиялари фанини
ўқитиш методикаси
” мавзусида семинар-тренингда иштирок этишади.
Семинар тренинг мавзулари:
“Алгоритм тушунчаси”ни ўқитиш методикаси;
“Дастурлаш тиллари”ни ўқитиш методикаси;
“Web дастурлаш тиллари”ни ўтиш методикаси;
“Компьютер графикаси ва унинг турлари”ни ўқитиш методикаси;
“Офис дастурлари билан ишлаш”ни ўқитиш методикаси.
2.
Умумий ўрта таълим муассасида-
илғор
педагогик тажрибасига эга
информатика ва ахборот технологиялари фан ўқитувчисининг (11-маъруза ва 7-амалий
машғулот асосида ) очиқ дарсни кузатади ва уни таҳлил қилишади.
Тингловчилар дарсни
таҳлил қилиш орқали уларга методик ёрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади.
Шунингдек
ўқитувчининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш ва тарғиб қилиш
учун семинар-тренинг
ташкил этилади. Тингловчилар қуйидаги “
Дарсни таҳлил қилиш ва сифатини баҳолаш”
варақасини тўлдирадилар ва унда ўз фикр ва мулоҳазаларини баён қиладилар.