Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
ФК-фaнгa оид компетенциялaр
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
ФК-фaнгa оид компетенциялaр
1. ФК1-Aхборотлaрни излaш вa электрон воситaлaрдa йиғиш компетенцияси 2. ФК2-Aхборотлaрни электрон воситaлaрдa қaйтa ишлaш вa сaқлaш компетенцияси 3. ФК3-Aхборотлaрни электрон воситaлaр орқaли узaтиш компетенцияси Умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари таълимининг аҳамияти, унинг фан ва техника тараққиётида, ишлаб чиқариш соҳасида ва кундалик ҳаётда тутган ўрни билан белгиланади. Мактабда информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш таълимнинг умумий мақсадларига хизмат қилиши, яъни ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, мантиқий тафаккур қила олиш қобилияти, ақлий ривожланиши, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шакллантириши ва ўстириши, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни таркиб топтириши ҳамда ижтимоий ҳаётлари ва таълимтарбия олишни кейинги босқичларида давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши лозим. 38 Ўрта таълимнинг умумий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, мактабда информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитилиши қуйидаги мақсадларга йўналтирилган: ахборот ҳақида илмий тасаввур асосларини, ахборот жараёнларини, ахборот тизимларини, технологияларини ташкил этувчи билимларни эгаллаш; компьютер ва ахбороткоммуникация технологияларининг (АКТ) воситалари ёрдамида турли кўринишдаги ахборотлар билан ишлай олиш кўникмаларига эга бўлиш; ижодий ва интеллектуал қобилиятларини АКТ воситалари ёрдамида ривожлантириш; ахборотларни танқидий таҳлил қилишни; ахбортларни узатишда ҳуқуқий ва аҳлоқий жиҳатларини инобатга олган ҳолда масъулиятни тарбиялаш; кундалик ҳаётида, индивидуал ва ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни бажаришда, ўқув фаолиятида АКТ воситаларидан фойдаланиш Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling