Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Электрон воситаларда ахборотларни қайта ишлаш компетенцияси-


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

1. Электрон воситаларда ахборотларни қайта ишлаш компетенцияси- матнли 
ахборотни таҳрирлаш (форматлаш, график элементларни ясаш, жадваллар ҳосил қилиш, 
формулалар киритиш) график ахборотни таҳрирлаш (график файлларда матн киритиш ва уни 
форматлаш, график шаклларни ўзгартириш, ранглар билан ишлаш, анимация сценарийларини 
ёза олиш, файлларни архивлаш (rar, zip архиваторларни ишлата олиш)ва ҳ.к. лаёқатини ҳосил 
қилиш. 
2. Ахборотларни электрон воситалар орқали узатиш компетенцияси -технологиялар 
орқали ахборотларни узата олиш, ахборот хавфсизлигини таъминлай олиш, электрон почта 
билан ишлай олиш, факсда ахборот узата олиш, видео конференция орқали ахборот узата олиш, 
ҳуқуқий ва аҳлоқий меъёрларни билиш, муаллифлик ҳуқуқларини билиш, эркин 
фойдаланиладиган дастурлар, тижорат дастурлари, дастурлар лицензияларини фарқлаш ва 
ҳ.к.лаёқатини ҳосил қилиш. 
4. Информатик билимларни амалиётда қўллаш компетенцияси-
Компьютерни электр манбаига тўғри улаш ва ўчириш. Ахборот ва у билан 
бажариладиган жараёнларни (ахборот йиғиш, қайта ишлаш, узатишда 
ахборот воситаларидан фойдалана олиш, компьютерни қурилмаларини 
ишлата олиш, Матн муҳаррири ва График муҳарририда ҳужжат тайёрлаш. 
Бошқариш дастурини ишга тушуриш, ахборотларни компьютерда 
тасвирлаш, кодлашга оид масалаларни ечишни билиш. Саноқ системасида 
амалда бажара олиш. Электрон жадвалда масалаларни бажара олиш. 
Тақдимот слайдларни тайёрлаш. Алгоритм тузиш, дастурлаш тилидан 
бирида масалага дастур туза олиш бўйича олган билим ва кўникмаларини 
кундалик амалий ҳаётда қўллай олиш лаёқатини ҳосил қилиш. 
Дарсликка таълим стандартларида белгилаб берилган билим, 
кўникма, малака ва компетенциялар сингдирилиши шарт бўлиб, у муайян 
йўналишдаги билимлар беришдан ташқари, ўқувчиларда оламни, табиат ва 
жамиятни идрок этишгаоид табиий ва ижтимоий фанларга оид 
тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилиши керак. 
Хорижий олимларидан Д.Гиббонс, Д.Крэвен ва A.Amacdo 
кабиларнинг замонавий ахборот технологиялари ва уларнинг таснифига 
оид ишлари, рус олимлари А.А.Андреев, В.П.Беспалько, К.Е.Демихов, 
С.Я.Егоров, С.А.Золотарёва, В.И.Смирнов, Л.И.Тюрина, А.В.Хуторской 
кабиларнинг ўқув адабиётлари яратишни такомиллаштиришга унга 


41 
дахлдор фанлар таснифига оид ўқув адабиётлари ҳамда илмий 
тадқиқотлари, республикамиз олимлари А.А.Абдуқодиров, М.Арипов, 
А.Б.Аҳмедов, 
Ф.Б.Бадалов, 
Б.Болтаев, 
Б.А.Бегалов, 
Р.Р.Боқиев, 
А.Р.Марахимов, 
С.И.Рахмонқулова, 
А.Саттаров, 
У.Ю.Юлдашев, 
Т.Х.Холматов кабиларнинг узлуксиз таълим тизимида информатика ва 
унга оид фанларни ўқитиш муаммоларига бағишланган тадқиқотлари, 
мақола, қўлланма ва дарсликларини ўрганиш “Информатика ва ахборот 
технологиялари” фанини ўрганишдаги айрим муаммоларни ечимини 
топишга ёрдам беради. 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling