Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ишлар методлари.
Кўргазмалилик методи. Кўргазмалилик дидактикада энг асосий
қоида бўлиб, унинг ёрдамида кўрув ўқуви ва тафаккур ўзаро уйғунлашади. Муаммоли изланиш методлари. Муаммоли изланиш туридаги методлар ўқувчиларнинг тафаккурига, бинобарин, уларнинг ижодий фаолиятига йўналган таълим методидир. Бу методлар асосида ўқув-тарбия ишлари ташкил этилганда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсири қуйидагича умумий кўринишга эга бўлади. Муаммоли изланиш методлари ҳам мактаб тажрибасида соф ҳолда қўлланилмайди. Муаммоларни қўйиш, уларни изоҳлашда суҳбат, ҳикоядан ҳам фойдаланилади. Шунингдек, маъруза ўқиб турган пайтда турли ўқув топшириқлари, муаммолар ҳам ҳал этилади. Кўргазмали қуроллар воситасида ўқучиларга экспериментал (синов) топшириқлар берилади. Ана шуларга кўра муаммоли-изланиш методларининг қуйидаги турлари фарқланади. Муаммоли ҳикоя ўрганилаётган мавзу доирасида ҳикоя бошида, ҳикоя давомида, ҳикоя оҳирида болалар олдига муаммолар қўйиб, уларнинг мавзуга қизиқишларини ошириш йўлидир. Муаммоли маъруза: маърузадан олдин ўқувчиларни мавзуга қизиқтириш мақсадида ёки маъруза охирида ўқувчилар олдига муаммолар қўйиш йўли билан таълим мақсадига эришишдир. Мустақил ишлар методлари. Мустақил ишлар таълимнинг барча босқичларида ўтказиладиган, ўқитувчининг бевосита иштирокисиз, аммо унинг кўрсатмалари, раҳбарлигида бажариладиган интеллектуал ва амалий топшириқлардир. Ҳозирги пайтда мустақил ишларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади. Дарсликдаги қоидалар ва таърифлар устида мустақил ишлаш: дарсликдаги қоида ва таърифни ўқиш ва уларга оид омилларни ажратиш; ўқитувчи топшириғига кўра тўпланган омилларни таҳлил этиш ва хулоса чиқариш; дарсликнинг айрим саҳифаларини танлаб ўқиш ва шу билимлардан амалиётда фойдаланиш йўлллари тўғрисида қисқача ҳисобот тайёрлаш; қоида, таърифларни мантиқий қисмларга ажратиш ва терминларга қўшимча адабиётлардан ўрганилган мавзу доирасида материал тўплаш; маъруза, ҳикоя, суҳбат пайтида ўқитувчи чиқарган хулосаларни дарсликдаги қоида, таърифларни солиштириш. 64 Дарсликдаги амалий материаллар устида мустақил ишлаш: дарсликдаги машқ, мисол ва масалалар вариантларни ўзаро мусобақалашиб бажариш; дарсликдаги амалий материаллар асосида турли диаграмма, жадвал, чизмалар тайёрлаш; лабаратория машғулотларини ўтказиш режасини тузиш. Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling