Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


  Ўқувчининг ўқув фаолияти мониторингини олиб бориш мезонлари


Download 5.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/133
Sana05.09.2023
Hajmi5.16 Mb.
#1673206
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

2. 
Ўқувчининг ўқув фаолияти мониторингини олиб бориш мезонлари. 
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан таълим самарадорлиги ва сифатини 
баҳолаш бўйича йўриқлар. 
Ўқувчиларнинг Блум таксономияси бўйича билиш ўқув мақсадига 
эришганлигини назорат қилишда улар томонидан муайян мавзу бўйича 
маълумот ва ахборотларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлаш мақсадга 
мувофиқ. Бунинг учун ўқувчи мавзу бўйича объектларни аниқлаши, уларга 
таъриф бериши, маълумотларни қайта ишлаши, ўз фикрини баён этиши, 
муайян жараён, объект ёки воқеанинг моҳиятини тушунтириши, мазкур 
жараён, объект ёки воқеанинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб 
кўрсатиши керак бўлади. 
Ушбу фикрларни стандарт ўқув ва тест топшириғи билан амалга 
ошириб бўлмайди, билиш ўқув мақсадига эришилганлик даражасини 
аниқлашда қуйидаги расмли ва кўп жавобли ностандарт тестлардан 
фойдаланиш тавсия этилади. 
Мазкур тест топшириқлари таҳсил олувчиларнинг нафақат 
ўзлаштирган билимларини балки объект ва унинг қисмларини таниш, 
ўзига хос хусусиятларини аниқлаш кўникмаларини назорат қилиш ва 
баҳолаш жараёнини ҳаққоний ва одилона амалга ошириш имконини 
беради. 
Ўқувчиларнинг Блум таксономияси бўйича билишга оид ўқув 
мақсадига эришилганлик даражасини назорат қилиш ва баҳолашда 
фойдаланиладиган ностандарт тест топшириқларини қўллаш муҳим 
аҳамиятли натижаларни беради. 
Ўқув мақсадлари таксономияси Бенжамин Блум — томонидан ишлаб 
чиқилган бўлиб, у ўз ичига билиш, тушуниш, амалиётга қўллаш, таҳлил 
қилиш, синтезлаш, баҳолаш кабиларни ўз ичига олади
4
.
Блум таксономиясини қуйидагича изоҳлаш мумкин: 
4
Bloom B.S. a.o. Handbook on Formative and Summative Evaluation of Student Learning. N - 
Y., McGraw-Hill, 1971. – с-232.


73 

Download 5.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling