Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
-МАВЗУ. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Информатика ва ахборот
1-МАВЗУ. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан
ўқув адабиётлар таҳлили (2 соат) Режа: 1. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан умумий ўрта таълим дастури мазмуни, моҳияти ва таҳлили. 2. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан таълим мазмунининг минимал ҳажми. 3. Ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг 5-11 синфлар кесимидаги даражалари. Таянч иборалар: информатика фани, узлуксиз таълим тизими, анъанавий таълим, замонавий таълим, интерфаол таълимнинг омиллари. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан умумий ўрта таълим дастури мазмуни, моҳияти ва таҳлили. Информатика ва ахборот технологиялари (Информатика ва АТ) – ўсиб келаётган авлодга ахборотлар билан ишлаш технологиялари ва улардан фойдаланиш жараёнларини пухта ўзлаштиришни таъминлашдан иборат. Ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, мантиқий тафаккур қила олиш қобилияти, ақлий ривожланиши, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шаклланиши ва ўсиши кўп жиҳатдан ахборот технологияларига боғлиқдир. Инсон ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши учун зарур бўлган таянч компетенцияларга эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълимда ҳар бир ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларда, шу фаннинг ўзига хослиги, мазмунидан келиб чиққан ҳолда, соҳага тегишли фанга оид компетенциялар ҳам шакллантирилади. Фаннинг мақсади ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ахборот коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш компетенцияларини шакллантириш орқали уларни мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган шахс этиб тарбиялашдан иборат. Информатика ва ахборот технологиялари ўқув фани ўрта умумтаълим мактабларининг 5-синфидан бошланади ва 11-синфгача давом этади. Илғор миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда фанни ўқитишда ривожланган давлатларда кенг қўлланилаётган STEAM (science, technology, engeenering, art and mathematic - фан, технология, мухандислик, санъат ва математика) ўқитиш концепциясига ҳамда дастурлашнинг таянч тушунчаларини (мантиқий амаллар, 29 алгоритмлар, блок-схемалар ва х.к.) шакллантириш методологиясига таяниш мақсадга мувофиқ. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар заминидаги ғояни амалга ошириш бир қатор муҳим омилларга боғлиқ. Бу омиллардан бири «Информатика ва ахборот Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling