Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Учиинчи босқичнинг мақсади- болаларнинг ўзлаштирган билимлари ва 
кўникмаларини атрофдаги воқеликни таҳлил этиш ва ўз фаолиятини ташкил 
этишда мустақил қўллаш учун шарт-шароит яратишдир. Бу мақсадни амалга 
ошириш учун шундай топшириқлар системаси муҳимки, уларни бажаришда 
мустақил таҳлил этиш, муайян фазилатлар, хусусиятлар, муносабатларни 
ҳисобга олиш талаб этилади.
Буюмларни мустақил ифодалаш бундай топшириқларнинг мазмуни 
бўлиши мумкин, бунда бола шакл хусусиятларини, қисмларнинг нисбати ва 
жойлашиши ва ҳоказоларни таҳлил қилиши, мехнат учун сув ўтмайдиган 
қоғозни ёки сув, қор, қум билан ўтказиладиган ўйинлар учун ўйинчоқларни 
танлаши лозим.
Ишнинг бу босқичида тарбиячи машғулотларда бўлганидек, кундалик 
турмушда ҳам фаолиятнинг барча турларидан кенг фойдаланади.
Сенсор тарбия мазмуни бутун мактабгача ёшдаги болалик давомида 
болаларда турли ёш даврларида вужудга келадиган ва ривожланадиган фаолият 
турларини ҳисобга олиб амалга оширилади.
Сенсор 
тажриба 
натижасида 
бола 
дунёни 
ҳиссий 
билиш, 
кўргазмалиобразли фикрлаш усулларини эгаллайди;
Болаларнинг барча турдаги фаолияти янада такомиллашади, билиш ва 
амалий фаолиятда нисбий мустақиллик шаклланади.
Назорат саволлари
1. Сенсор тарбия мазмунини тушунтиринг.
2. Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбиянинг шартлари ва 
методлари ҳақида нималарни биласиз? 
 


230 
11-мавзу: Мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш(2 
соат). 
Ишнинг мақсади:Тингловчиларни болаларга экологик тарбия беришнинг 
мазмун-моҳияти, табиатга нисбатан инсоний муносабатда бўлишни тарбиялаш 
ва мактабгача ёшдаги болаларни экологик тарбиялашнинг характерли усул ва 
шакллар билан таништириш. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling