Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 5.71 Mb. Pdf ko'rish
|
машгулотларни ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- М У Н Д А Р И Ж А
Тақризчилар:
Н.Н.Джамилова-Низомий номидаги ТДПУ “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси доценти, п.ф.н. М.Файзуллаева-Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти “Замонавий педагогик технологияларни жорий этиш ва норматив методик таъминлаш” бўлими бошлиғи Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти илмий кенгашининг2018йил ______________даги______- сонли баённомаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган 4 М У Н Д А Р И Ж А I. Ишчи дастур ...................................................................................................7 II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари..18 III. Назарий машғулот материаллари ...........................................................23 IV. Амалий машғулот материаллари ...........................................................103 V.Кейслар банки ..............................................................................................243 VI. Мустақил таълим.........................................................................................247 VII.Глоссарий ..................................................................................................251 VIII. Адабиётлар рўйхати ...............................................................................255 5 6 Кириш Халқ таълими тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатдан янга даражага кўтаришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек ўқув-тарбия жараёнида таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини қўллашга кўмаклашади. Мамлакатимизда айни пайтда вужудга келган шарт-шароитлар малака оширишнинг шакли, мазмуни ва уни амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқишни ва бу жараёнга тегишли ўзгартиришларни киритишни тақозо этмоқда. Хусусан, шу кунларда мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун тарбиячиларининг малакасини ошириш мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди. Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707-сонли, 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли Фармони, 2017 йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3261-сонли қарори, шунингдек Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ сонли “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг Давлат ўқув дастурини амалда жорий этиш, шу асосда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни назарда тутади. “Махсус мактабгача таълимда машғулотларни ўтказиш технологияси” модулининг ишчи ўқув дастури мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у махсус 7 мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига таълимда инновaцион технологиялар, машғулотларни методик жиҳатдан тўғри ташкил этишнинг мазмун ва моҳиятини очиб беради. Download 5.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling