Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар


Download 5.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/103
Sana14.09.2023
Hajmi5.71 Mb.
#1677796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
машгулотларни ташкил этиш

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
Машғулотларни ўтказиш методикаси модулидан машғулотлар назарий 
ва амалий шаклда олиб борилади. 
Назарий машғулотларда турли методикаларни қўллаш технологияси, 
машғулот ишланмаларига қўйилган талаблар, машғулотларнинг фаолият 
турлари бўйича ўзига хос хусусиятлари ва уни ўқитиш методикаси ҳақида 
маълумотлар берилади. 
Амалий машғулотларда тингловчиларга машғулот ишланмаларини 
тузиш, тарбияланувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш, машғулотларни 
кузатиш ва таҳлил этишга ўргатилади.
Машғулотларда техник воситалардан, тест сўровлари, назорат 
саволлари, топшириқлар, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва 
бошқа интерфаол таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва 
узвийлиги 
Модулмазмуни ўқув режадаги “Таълим-тарбия технологиялари ва жаҳон 
тажрибаси”, “Таълим жараёнида педагогик дастурий воситалар”, “Мактабгача 
махсус психология ва махсус педагогика асослари”ўқув модуллари билан узвий 
боғланган ҳолда тарбиячиларнинг касбий педагогик тайёргарлик даражасини 
орттиришга хизмат қилади.
 
Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги 
Мазкур модул “Ўзбекистон таълим-тарбия жараёнларининг ҳуқуқий-
меъёрий асослари”, “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат” ва 
“Мактабгача махсус психология ва махсус педагогика асослари”блокларидан 
кейин ўрганилади. Унда юқоридаги блокларда ўрганилган мазмун 



йўналишлари ва услубий жиҳатларини мактабгача таълимга татбиқ этиш 
имкониятлари очиб берилади.
Модулнинг таълимдаги ўрни 
Тингловчиларга махсус мактабгача таълимда машғулотларни ўтказиш 
методикасини ўргатиш ҳамда амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш 
орқали таълим самарадорлигини таъминлашдан иборат. 

Download 5.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling