Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Қуриш-ясаш материалларининг турлари


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Қуриш-ясаш материалларининг турлари. 
Бошланғич таълимда ўқувчиларга қуриш-ясаш фаолиятини ўргатишда 
қурилиш материали, турли конструкторлар, қоғоздан, табиат, ташландиқ 
материалларидан фойдаланилади.
1. Кичик қурилиш материаллари. Қурилиш материали–майда ва 
йирик-геометрик фигуралардан (куб, силиндр, призма ва ҳоказо…) иборат. 
Дарсларда қурилиш материалларидан турли хил тўпламлардан 
фойдаланилади. Ўқувчилар теварак атрофдаги маълум нарсаларни 
ясайдилар.
2. Конструкторлар.  Конструкторлардан (тахтали, пластмасса, металл 
ва керамика) фойдаланиш орқали турли конструкциялар ясаш мумкин.
Ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар оддий бирлаштириш усулидан суратлар 
бўйича турли хил ҳаракатли конструкциялар ясайдилар. Асосий диққат 
ўқувчиларни 
маълум 
қисмларини 
бирлаштириш 
малакаларини 
шакллантиришга қаратилади. Бунда ўқувчиларни қўлларини мускуллари 
иштирок этади, қўл мускуллари ҳали яхши ривожланмаган бўлади. 
Ўқитувчи аввал конструктор йиғишни методик кўрсатмаларини ўрганади. 
Қурилиш материали ва конструкторлар ўқувчиларга кетма-кет берилади.
Ўқитувчи раҳбарлиги остида ўқувчилар янги бирлаштириш 
йўлларини ва турли хил характердаги конструкцияларни расмга, чизмага 


185 
қараб яратишга ўрганадилар. Бу ишларни ўқувчиларга таклиф этишдан 
олдин, ўқитувчининг ўзи бу конструкторлар, уларга берилган методик 
кўрсатмалар билан яхшилаб танишиб, ўрганиб чиқиши зарур. Ўқувчиларга 
қурилиш материаллари ва конструкторлар тўплами ҳаммаси бирданига 
берилмайди, 
балки 
аста-секин, 
кетма-кет 
ўқувчиларнинг 
ўзлаштиришларига қараб берилади.
"Танграм", "Тухум", “Сеҳрли айлана” геометрик тўпламлари 
ўқувчиларни конструкторлик, дизайнерлик, яратувчанлик қобилиятларини 
шакллантиради ва ривожлантиради. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling