Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Амалий ишлар тизими қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Амалий ишлар тизими қуйидаги асосий талабларни ўз ичига олади: 
1. Амалий ишлар бажариладиган топшириқнинг мураккаблиги 
ошиб боришини назарда тутган ҳолда жойлаштириш лозим. 
2. Бажарилаётган амалий иш мазмуни тўлиқ тарзда олдинги 
амалий ишга асосланиши лозим. 
3. Амалий иш жараёнида мустақил ишлаш даражаси ортиб 
бориши керак. 
Бошланғич 
синф меҳнат таълими дарсларидаги таълим-
тарбиявий 
вазифалар 
умумтаълим 
мактабларидаги 
меҳнат 
таълимининг умумий вазифаларидан келиб чиқиб, қуйидаги 
машғулот турлари жараёнида амалга оширилади: 
1-4-синфлар учун 
1. Қоғоз ва картон билан ишлаш 
2. Газлама ва толали материаллар билан ишлаш 
3. Табиий ва турли материаллар билан ишлаш 
4. Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш.
Ҳар бир дарс машғулоти хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя 
қилган ҳолда ташкил этилади. Жумладан, (1-4 синф) ўқувчиларни ақлий ва 
жисмоний меҳнат турлари, касблар билан дастлабки таништириш, касб 
танлашга тайёрлаш, меҳнатни қадрлаш, меҳнатга қизиқиш ҳамда 
меҳнатсеварликни шакллантириш, ҳунармандчилик турлари бўйича 
кенгроқ назарий билим бериш билан амалий машғулотларнинг тўлиқ 
мажмуасини бажариш орқали кундалик ҳаётда қўллай олиш лаёқатини
ривожлантириб боради.


184 
2. Қуриш-ясашнинг мақсад ва вазифалари. Қуриш-ясаш 
материалларининг турлари. 
Қуриш-ясаш лотинчадан олинган бўлиб, турли предметларни, қисм ва 
элементларни маълум бир ҳолатга келтириш, маъносини билдиради. 
Қуриш-ясаш фаолияти – амалий фаолият бўлиб, олдиндан белгиланган, 
бирор мақсадга қаратилган реал воқеаликдир. Қуриш-ясаш фаолиятига 
ўргатиш жараёнида ақлий, ахлоқий, эстетик ва меҳнат тарбияси янада 
шаклланиб боради, теварак-атрофдаги ҳодисаларни таҳлил қилиш 
кўникмаси, мустақил фикрлаш, бадиий дид, шахснинг иродавий 
сифатларидан (мақсадга интилиш, қатъийлик ва ҳакозо…) таркиб топа 
бошлайди.
Ўқувчилар кўпинча катталарнинг қурилишдаги фаолиятларига тақлид 
қилиб, турли касб эгаларини ролини бажарадилар. Ўқувчиларнинг 
қурилиш ўйинларида қурилишларни транспорт ҳаракати, катталарнинг 
меҳнати ҳақидаги таассуротларини акс эттирадилар. Бундай ўйинлар 
ўқувчиларда ташаббускорликни уйғотишга, уларни фикр юритиш ва 
ҳаракат фаолиятларини фаоллаштиришга кенг имкон яратади.

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling