Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили ва
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
1.3. Мультимедиа иловали методик қўлланмалар таҳлили ва таълим-тарбиявий аҳамияти, улардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиш 2014 йил, 19 февраль куни тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг ПҚ-2133 сонли «Соғлом бола йили давлат дастури тўғрисида»ги қароридаги 71, 75-бандларида эътироф этилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бошланғич синф ўқитувчилари учун методик қўлланмалар яратиш, нашр этиш ҳамда дарсликларнинг мультимедиа ли иловаларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этишнинг 2014-2017 йилларга мўлжалланган режаси Халқ таълими вазирлиги 33 томонидан 2014 йилнинг 7 март куни тасдиқланди ва режага асосан ижодий гуруҳ томонидан яратилиш муддатлари белгилаб олинди. 2014 йилда 1-синф учун: “Саводга ўргатиш”, “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам” фанларидан,2015 йилда 2-синф учун: “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам” фанларидан,2016 йилда 3-синф учун: “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Табиатшунослик” фанларидан,2017 йилда 4-синф учун: “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Табиатшунослик” фанларидан илғор педагогик ҳамда ахборот коммуникацион технологиялари асосида методик қўлланмалар яратилиши режалаштирилди. Мазкур қарорнинг ижроси сифатида шу кунга қадар 1-4-синф она тили фани бўйича мультимедиа электрон иловалар, методик қўлланмалар яратилди. Бу методик қўлланмаларда илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиладиган дарс ишланмалари, мультимедиа электрон иловалар, дарс жараёнида қўлланиладиган метод ва усуллар, дидактик ўйин технологиялар, мантиқий машқлар ва дарсликдаги муаллифлар ҳақида маълумотлар ўрин олган. Улар ўқувчиларни ўйлашга, изланишга, хулосалар чиқаришга ундайди. Методик қўлланмаларда ўқувчиларни ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстириш, луғатини янги сўзлар билан бойитиш, сўзлардан нутқида тўғри ва ўринли фойдаланишга ўргатиш мақсад қилиб олинган. Ҳар бир ўқитувчи 1-4-синф она тили фанидан яратилган мультимедиа иловали методик қўлланмалардан таълим сифатини оширишда ўринли ва мақсадли фойдаланиши зарур. Айниқса, она тили дарсларида матн устида ишлашга ва уларнинг хусусиятлари ҳақидаги мавжуд билимларини янада бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун мазкур методик қўлланмалар мазмуни, унда берилган дидактик материаллар, савол- топшириқларга илмий ва танқидий ёндашув асосида амалиётга татбиқ этиш талаб этилади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling