Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Лингвистик компетенция: Она тилидаги нутқ товушларини фарқлай 
олади, бўғин кўчириш қоидаларига амал қила олади; мавзуга оид янги 
сўзларни оғзаки ва ёзма нутқда қўллай олади; ёзма нутқда тиниш 
белгиларини тўғри қўллай олади. 
А1+ 


32 
Нутқий компетенция (тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш):
содда матннинг асосий мазмунини тушунади ва тушунтира олади
матн мазмунини тушуниб ифодали ўқий олади; 70-75 сўздан иборат 
диктантни ёза олади; 7-8 гапдан иборат хабар ёки расм асосида ижодий 
матн туза олади.
Лингвистик компетенция:
сўзларнинг товуш таркибини орфоэпик жиҳатдан тўғри шакллантира 
олади; гапнинг ифода мақсадига кўра турларини фарқлай олади ва ёзма 
нутқда ўринли қўллай олади. 
НУТҚ ЎСТИРИШ. Нутқ, матн ва гапни фарқлаш; оғзаки ва ёзма 
нутқни ўстиришни тўғри шакллантириш; матн мазмунини қайта 
ҳикоялатиш; матндаги асосий фикрни аниқлай олиш; матннинг 
тузилишини аниқлаш, уни қисмларга ажратиш; улар орасидаги 
боғланишни изоҳлай олиш; матнга сарлавҳа топиш.
Баён. Берилган матн асосида ҳикоя ёзиш; муҳокама ва тасвир жанри 
элементлари қатнашган баён ёзиш; матнни қисқартириб, ижодий қайта 
ҳикоялаш асосида баён ёзиш; танлаб қайта ҳикоялаш асосида баён ёзиш.
Баён ва кичик ҳикояларга тасвир ва муҳокама туфайли ҳосил бўлган 
фикрлардан аста-секин икки-уч жумладан қўшиб бориш.
Ижодий матн. Қисмли (қисмларга ажратиб берилган) расмлар ва 
мавзулар битта расмда ифода этилган кўриниш асосида, шунингдек, 
ўқилган, кузатилган, эшитилган, кўрилган воқеа ва ҳодисалар асосида 
материал тўплаш, режа ва шу асосида кичик ҳикоя ёзиш; баён режасини 
тузишда ўқувчиларни мустақил фикрлашга йўллаш.
Ўз ишлари ва ҳаётлари ҳақида дўстларига хат ёзиш. Ота-онаси, устози 
ҳамда ўртоқларига оғзаки ва ёзма табрикнома тайёрлаш. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling