Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Назорат учун саволлар: 1. ДТС қачон қабул қилинган? 2. ДТСда ўқувчилар билими қайси параметрлар билан ўлчанади? 3.Ўқув дастур нима? 4.Дастурнинг асосий қисми неча бўлимдан иборат?Ҳар бир бўлим-чи? 5. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг қайси қарорида ахборот коммуникацион технологиялари асосида методик қўлланмалар яратилиши режалаштирилган? 34 35 Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича умумий йўриқнома Амалий машғулотларда тингловчилар бошланғич таълимининг турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, бошланғич синф ўқитувчисининг фаолият функциялари: (лойиҳалаш, диагностик, прогностик, коммуникатив, ташкилотчилик) ва бошланғич таълим соҳасидаги инновaциялар билан танишадилар ва улар асосида амалий ишларни бажарадилар. Амалий машғулотлар замонавий таълим услублари ва инновацион технологияларга асосланган ҳолда кичик гуруҳларга бўлиб ўтказилади. Бундан ташқари, мустақил ҳолда ўқув ва илмий ва хорижий адабиётлардан, электрон ресурслардан, интернет материалларидан, тарқатма материаллардан фойдаланиш тавсия этилади. 1-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ: Она тили дарсларини ташкил этишга илмий-методик ёндашув. Машғулот мақсади: она тили дарсларини ташкил этишга илмий- методик ёндашув, дарс самарадорлигини оширувчи интерфаол методлардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериш. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг тилни ўзлаштириш жараёнини текшириш шуни кўрсатадики, тилга илмий қараш асосларини шакллантириш унинг муҳим боғланишларини билишга ҳам ёрдам беради. Хусусан, ўқувчиларнинг сўзнинг товуш томони билан унинг лексик маъноси, сўзнинг морфемик таркиби билан лексик маъноси, сўзнинг грамматик маъноси билан унинг маълум сўз туркумига тегишлилиги ўртасидаги боғланиш кабиларни билиб олиши шу мақсадга хизмат қилади. Бу боғланиш тилнинг фонетик, лексик, сўз ясалиши ва грамматик томонларининг бир-бирига таъсир қилишини характерлайдиган умумий боғланишларнинг хусусий кўриниши ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, ўқувчиларнинг характерли боғланишларни тушунтиришлари тилни эгаллаш нуқтаи назаридангина эмас, балки дунёқарашларини шакллантиришда ҳам катта аҳамиятга эга. Тилдан билим беришда ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасига таяниш муҳимдир. Ўқитувчи назарий характердаги умумлаштириш зарур бўлган далилий материалларни йиғиш босқичида ҳам, берилган билимларни амалиётга татбиқ этиш учун ҳам болаларнинг ҳаётий тажрибасига, нутққа оид амалиётига таянади. Тилга оид билимни ўрганиш натижасида ўқувчилар нутк фаолиятининг сифати ўзгаради, онглилиги ортади. Тилни 36 ўрганишни ҳаёт билан боғлаш дунёнинг моддийлигини тушунишга асос яратади. Бу билан бир пайтда она тили дарсларининг асосий вазифаларидан бири бўлмиш ўқувчиларда тўғри кузатиш ва ўз фикрларини оғзаки ва ёзма шаклда аниқ баён этиш кўникмасини ўстириш масаласи ҳал қилинади. Бунда ўқитувчидан ўқувчиларда диалектик фикрлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Диалектик тафаккур кенг маънода ҳодисаларнинг бошқа ҳодисалар ва жараёнларга боғлиқлигини ҳисобга олиб, уларни ҳар томонлама мавжуд белгилари йиғиндиси билан ривожланишда кўриш кўникмасини таърифлайди. Тафаккурнинг бундай сифати ўқувчиларда аста-секин шакллана боради ва ўз навбатида, улар кузатиш жараёнида далилларни топиш, уларни таҳлил қилиш ва ўрганиладиган ҳодисаларнинг айрим томонлари ўзаро боғлиқлигини аниқлаш, таққослаш ва умумлаштириш кўникмасини эгаллаб борадилар. Кейинги йилларда ўқувчиларнинг ўқув фаолияти тобора изланиш характерига эга бўлмоқда. Тилни ўрганишда бошланғич синф ўқувчилари учун айрим қоида ва аниқликларни ёдлаб олиш эмас, балки атрофдаги ҳаётни кузатиш асосида ўқувчиларнинг ўзлари «топган» ёки адабий манбалардан тайёр олинган тил материалини мақсадга мувофиқ анализ ва синтез қилиш етакчи ҳисобланади. Ўрганиладиган грамматик ва сўз ясалишига оид, лексик тушунчаларнинг мавжуд белгиларини аниқлаш жараёнида фаол қатнашиш, билиб олинган далилларни ўхшаш ва фарқли томондан қиёслаш, шунингдек, ўрганилган назарий билимларни ҳар хил нутқий фаолиятга ижодий татбиқ этиш − буларнинг барчаси ўқувчиларда диалектик фикрлаш кўникмасини ўстириш учун замин ва шарт-шароит яратади. Бунда муҳим омиллардан бири ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ўқитувчи томонидан мақсадга мувофиқ бошқариш, уларда орфографик, грамматик ёки лексик-услубий вазифаларни ҳал қилишнинг умумий методларини шакллантириш ҳисобланади. Ўқувчиларга таълим-тарбия бериш вазифаларидан бири уларда илмий дунёқараш элементларини шакллантиришдир. Бу вазифани ҳал қилишдамақсадга мувофиқ ишлашнинг етакчи шарти − ўқувчини шахс сифатида муваффақиятли камол топтиришдир. Қуйида кўрсатилган омиллар тилниўргатиш билан боғлиқ ҳолда ўқувчиларда илмий дунёқараш элементларини шакллантириш усулини белгилайди: 1. Тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги моҳияти унинг алоқа (коммуникатив) вазифасини ифодалашдан иборатдир. Мактабда, шу жумладан, бошланғич синфларда тилни ўргатишнинг етакчи йўналиши 37 ўқувчилар томонидан тилнинг алоқа вазифасини бажаришини тушунишларига эришиш ҳисобланади. 2. Тил билан тафаккур узвий боғлиқ бўлиб, тафаккур сўз воситасида юзага чиқади. Тил тафаккурнипг маҳсули ҳисобланиб, онгдан ташқарида ўзича яшамайди. 3. Тил ва тафаккур атрофимизни ўраб олган моддий борлиққа нисбатан иккиламчидир. Тафаккур ташқи дунёнинг тушунчадаги ифодаси ҳисобланади. Сўз тушунчанинг шартли номини ўзида акс эттиради. Дунёда йўқ нарса онгда ҳам, тилда ҳам бўлмайди. Бу ҳолат ўқувчиларда дунёқарашни шакллантириш асосини ташкил этади ва дидактик тамойиллардан бирини, яъни тил атрофни ўраб олган муҳитни, воқеликни кузатиш жараёнида фаол билиш фаолияти вазиятида ўрганилишини белгилайди. Бундай ёндашиш дунёқарашнинг асосий масалалардан бирига, яъни нима бирламчи: табиат (материя)ми ёки онгми деган саволга жавоб тайёрлаш ҳисобланади; материя − бирламчи, онг − иккиламчидеган тушунчадан ўқувчиларнинг хабардор бўлишига ёрдам беради. 4. Тил − барча томонлари ўзаро диалектик боғланишда ва бирликда бўлган мураккаб, кўп қиррали ҳодиса. Алоқа жараёнида тилнинг барча томонлари, унинг барча жиҳатлари бир-бирига ўзаро таъсир этади, шундай шароитдагина тил ўзининг алоқа қуроли вазифасини бажара олади. Мактабда тилнинг барча томонлари (талаффузи, фонетикаси, лексикаси, грамматикаси, сўз ясалиши)ни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш она тилини ўргатишдаги етакчи тамойил бўлиб, уни амалга ошириш ўқувчиларнинг тилни мураккаб, ривожланувчан, ўзаро боғланган муҳим томонларга эга бўлган ҳодиса сифатида англаб етишлари учун илмий асос яратади. Тилнинг моҳиятини бундай идрок этиш ҳодисаларнинг ривожланувчанлиги ва ўзаро боғланган қисмлардан тузилишини тушунишга замин ҳозирлайди. Мактаб тажрибаси ва махсус текширишлар шуни кўрсатадики, юқорида қайд этилган дастлабки қоидаларни ўқув жараёнида амалга оширишда ижтимоий ҳодиса сифатида тил ҳақидаги билимлар мажмуасини тўғри танлаш, асосий тил ҳодисаларини ва турларини тушунтиришда ўқитувчининг тутган методологик йўлининг аниқлиги, ўқувчилар фикрлашини фаоллаштириш, тил назариясини ўргатишга асос бўладиган тил материалининг юқори сифатли бўлиши каби далиллар ҳал қилувчи таъсир этади. Шубҳасиз, ҳар бир омил мактаб тажрибасида бир- биридан ажралган ҳолда бўлмайди. Аксинча, уларнинг бир-бирига тўғри, мақсадга мувофиқ таъсири ижобий натижа беради. 38 Тилни ижтимоий ҳодиса сифатида таништириш муҳим аҳамиятга эга.Тилнинг ижтимоий моҳияти унинг алоқа вазифасини бажаришида кўринади Унинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини аниқ тушунишга ёрдам бериш учун қуйидаги жиҳатларга аҳамият бериш керак: а) ўқув жараёнида ҳар бир тил бирлигининг нутқимиздаги ўрнини ўқувчилар ўзлаштиришини таъминлаш зарур. Ўқувчилар тилнинг алоқа вазифасини тилнинг асосий бирликлари (фонема, морфема, сўз, сўз бирикмаси, гап)нинг вазифасини тушуниш жараёнида ўрганадилар. б) ўқувчиларнинг тилнинг ўзаро алоқа воситаси эканлигини тушунишлари “Тил ҳар бир киши, умуман, жамият ҳаётида қандай ўринни эгаллайди?” саволига жавоб топишда ижобий таъсир кўрсатади. Ўқувчилар синфдан синфга ўтиши билан бу саволга жавоб чуқурлашиб ва кенгайиб боради. Тил кишиларнинг биргаликдаги меҳнат фаолиятида, янгиликларни маслаҳатлашиб тушунишида, янги машиналар ихтиро қилишда зарурлиги ҳақида мисоллар топиб, ўз фикрларини тасдиқлайдилар. Ёшлари улғайган сари ўқувчилар одамнинг одам бўлишида тилнинг аҳамиятини тушуна борадилар. Меҳнат ва нутқ кишини яратади, уни ҳайвонот оламидан ажратади. Одам меҳнат жараёнида ўзининг фикрлаш фаолиятини ривожлантириш ва нутқини ўстириш билан ўзини доимо такомиллаштириб боради. Оламни, коинотни ўзгартира бориб, киши янада камол топа боради, унинг тили ҳам бойийди. Кишилар билан, жамият аъзолари билан алоқа, муносабат, биргаликдаги меҳнат ҳар бир кишининг ўсиши, ривожланишидаги зарурий шартлардан ҳисобланади. в) бошланғич синф ўқувчиларининг тилга ижтимоий ҳодиса сифатида қарашини шакллантиришда тилнинг келиб чиқиши, тилда янги сўзларнинг пайдо бўлиши ҳақида уларнииг савиясига мос бўлган «сир»ни ечиш (тушунтириш) ижобий таъсир кўрсатади. Ўқитувчи ўқувчиларга тилнинг бир киши томонидан махсус ўйлаб чиқарилмаганини, у ибтидоий одамларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда яратилганини ва аста- секин ривожланиб борганини тушунтиради: “Биздан жуда узоқ вақтлар Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling