Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Она тили дарси, аввало, ўқувчилар нутқ ва тафаккурини
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
3. Она тили дарси, аввало, ўқувчилар нутқ ва тафаккурини
ўстириш дарсидир. Она тили дарслари ижтимоий-фойдали бўлиши учун ўқувчиларда ўз фикрини грамматик тўғри, услубий аниқ, изчил ифодалаш ва бошқалар фикрини бера олиш кўникмасини шакллантиришга қаратилиши лозим. Она тили дарсларида нутқ ўстириш кўрсатмаси грамматик материални ўргатишда ўқувчиларнинг тилимиздаги ҳар бир сўз туркуми ёки сўз қисмининг ролини билиб олишларига эриштирадиган методик усулларни қўллашни талаб этади, яъни грамматик назария грамматик тўғри ва аниқ нутқ малакаларини шакллантиришга, англаб, тушуниб ёзиш малакаларини ўстиришга амалда татбиқ этиш учун ўргатилади. Дарсда болалар нутқини ўстириш дарснинг мазмунида ва қўлланнилган вазифалар турларида ўз аксини топади. 69 Грамматик, сўз ясалишига оид, имловий материалларни ўрганишни нутқ ўстириш билан боғлаш ўқувчилар ақлий фаолиятини бошқариш ҳисобланади. Болалар нутқини ўстириш жараёни уларнинг тафаккурини ўстириш билан боғлиқ. Она тили дарси ўқувчилар таффакурини ўстириш устида ишлаш мақсадига йўналтирилганлигига қараб баҳоланади. Бунда муайян грамматик ва имловий материални ўрганиш жараёнида шу материални яхшироқ ўзлаштиришни таминлайдиган, ақлий фаолиятни талаб қиладиган машқларни ўтказиш тушунилади. Масалан, “Асосдош сўзлар” тушунчасини шакллантириш учун сўзларнинг лексик маноси ва морфемик таркибини таққослашни (уларнинг маъноларида умумийликни ва уларда бир хил асоснинг мавжудлигини) билиш лозим. Ўқувчилар тафаккурини ўстириш учун ўқитувчи дарсга тайёрланганда, вазифа турларини танлайди, дарснинг материалини ва уни ўзлаштиришда ўқувчилар бажарадиган ақлий фаолият машқларини ҳам белгилаб олади. Ўқувчиларга бериладиган назарий билим тилдан онгли фойдаланиш имконини беради. Назарияга аҳамият бериш, элементар тарзда бўлса ҳам, ўқувчиларнинг тил ҳодисалари ўртасидаги боғланишни билиб олишига эътибор бериш демакдир. Бошланғич синф ўқувчилари бундай боғланишни билсалар, нима учун шундай? сўроғига жавоб топа оладилар. Масалан, “Нима учун дафтар сўзи келишик ва эгалик қўшимчалари билан турланади, ўқидик сўзи эса шахс-сон қўшимчалари билан тусланади?”. Она тили дарсларининг фойдали бўлишига дарсда оғзаки ва ёзма ишларни мақсадга мувофиқ ўтказиш, ўқувчиларнинг ўқув ишларини текшириб, назорат қилиб бориш, ўз вақтида хатоларнинг олдини олиш ва тўғрилаш, техника воситаларидан фойдаланиш каби омиллар катта таъсир кўрсатади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling