Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
“Муаммоли вазият »жадвали
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
“Муаммоли вазият »жадвали Янги товушни талаффуз қилиш Ҳарф кассасида ишлаш Ундошларни алмаштириш орқали янги сўз ясаш Бўғинлар жадвали тузиш ва ундан фойдаланиш Тўлдирилган жадвал (ўқитувчи олдиндан тўлдиради – Тингловчи қўлига берилмайди) Янги товушни талаффуз қилиш Ҳарф териш картон орқали ишлаш Ундошларни алмаштириш орқали янги сўз ясаш Бўғинлар жадвали тузиш ва ундан фойдаланиш Янги товуш ўрганилганда шу товуш чўзиб талаффуз қилинади: миил, ссса- на, оол-ма. Биринчи савод ўргатиш дарсларида буни ҳосил қилиш мураккаблиги бор. Биринчидан ўқиш кўникмаси йўқлиги учун етти ёшли боланинг кўриш майдони тор бўлади. Шунинг учун кўп ўқувчилар бўғинни, сўзни тахминан ўқийди. О-на сўзида уч сўз тузилади, сўздаги ҳарф ўқилади, саналади, бўғинга ажратилади. Бўғин саналади, ўқилади. Ундошларни алмаштириш орқали янги сўз ясаш ол-дим, олтин тил-дил, бил. Жадвал икки хил бўлади: а) ёпиқ бўғин жадвали, б) очиқ бўғин жадвали. 131 кўриш майдони бор деб фараз қиламиз о-н-а кўз о ҳарфини товушга айлантиради, товуш узилади. Н-сонор товушини (овозни) узмай а товушга улашни амалга оширади, шунда бўғин ҳосил бўлади, н товуши узилиб а товушини алоҳида айтиб сўнгра на деб ўқиса, бўғин ҳосил бўлмайди. Бундай ҳолатда ўқувчи бўғинлаб эмас, ҳарфлаб ўқишга одатланади. Бу эса тез ўқиш методини кечиктиради. 4-КЕЙС: Синфда ўқиш дарсларини ташкил этиш Кириш. Ўқув материаллари болаларга таълим бериш, уларни тарбиялашда муҳум бўлган борлиқ ҳақидаги билимларни ўз ичига олган ҳолда бадиий ва илмий оммабоп адабиётлар учун хос бўлган мавзулар билан таништиради. Бу материаллар кичик ёшдаги ўқувчиларни ўрта мактабда адабиётни мунтазам ўрганишга тайёрлайди. Синфда ўқиш дарсларида таълим – тарбиявий вазифалар умумий равишда ҳал қилинади. Болаларнинг атрофни ўраб олган муҳит ҳақида, Ватанимизнинг, халқимизнинг мустақилликдан олдинги ва ҳозирги ҳаёти ҳақида билимлар кенгаяди: миллий дунёқарашлари, ижобий ахлоқий сифатлари шаклланади, улар ақлий ва маънавий жиҳатдан камол топадилар, мустақил равишда билим олиш асосларини эгаллайдилар. “Ўқиш китоби”ни таҳлил қилиш фикримизни тасдиқлайди. Бу дарсликларнинг мазмуни ва методик материаллари (матн таҳлил қилиш учун топшириқ ва саволлар, мустақил ишлар тизими ва ҳакозо) ўзаро боғлиқҳолда берилади. Таълим-тарбиявий вазифаларни биргаликда амалга 132 ошириш учун ўқиш дарсларида матнни ўқишгина эмас, балки матн устида қандай ишлаш кераклиги муҳимдир. Ўқиш дарсларида таълим тарбия вазифаларини ўқувчиларга билим ва кўникмаларнингмаълум йиғиндисини эгаллашни уларда миллийлик учун зарур бўлган шахсий сифатларни шакллантириш билан боғлаб амалга оширилади. Айнан ана шу масалаларни чуқур ўрганиш “Кейс стади”га асосланган ўқитиш технологиясининг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу технология амалий вазиятларни ҳал этиш жараёнида ўрганилган ўқув мавзуси бўйича билимларни мустаҳкамлашга, муаммоларни таҳлил қилиш ва қирраларни якка тартибда ёки гуруҳларда қабул қилиш кўникмаларини эгаллашга, ижодий ва ўрганиш қобилиятлари, мантиқий фикрлаш, нутқ ва муҳит шароитларига мослашиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда қарорларни мустақил қабул қилишга ва ўз-ўзини назорат қилишга ёрдам беради. Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун мавзу бўйича ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлиш зарур. Тавсия этилган кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади: ўзлаштирилган мавзу бўйича билимларни мустаҳкамлаш; муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий таҳлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш; мантиқий фикрлашни ривожлантириш; мустақил равишда қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш; ўқув ахборотларини ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling