Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

 
ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ 
1-МАВЗУ:Бошланғич синфларда табиатшунослик дарсларининг 
мазмуни ва уни ташкил этиш методикаси
1.1-2 синфларда “Атрофимиздаги олам” дарслиги билан ишлашнинг 
методик хусусиятлари. 
2.1-2 синфларда шаклланиши лозим бўлган асосий тушунчалар. 
3. 3-4 синф “Табиатшунослик” дарслиги билан ишлаш методикаси. 
4. ДТС ва ўқув дастури, дарслик. Мультимедиа иловали методик 
қўлланмаларининг илмий ва амалий таҳлили. 
 
Таянч 
иборалар: “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, 
“ўлкашунослик”, “билимларни мустаҳкамлаш”, “мантиқий тафаккур”, 
“дарслик билан ишлаш методикаси”. 
1.1-2 синфларда “Атрофимиздаги олам” дарслиги билан ишлашнинг 
методик хусусиятлари. 
Бошланғич таълим жараёнида боланинг мантиқий тафаккур қила 
олиши, ақлий ривожланиши, дунёқараши, коммуникатив саводхонлиги ва 
ўз -ўзини англаш салоҳиятини шакллантириш кўзда тутилади. Бошланғич 


137 
синф ўқувчилари жисмонан соғлом бўлишга, моддий борлиқ 
гўзалликларини ҳис эта олишга, гўзаллик ва нафосатдан завқлана олишга 
ўргатилади. Миллий урф - одатлар, уларга риоя этишга, бу урф одатларни 
ардоқлашга давом этилади. Биринчи синфда ўқитиладиган 1-2 синф 
“Атрофимиздаги олам” 3-4- синф “Табиатшунослик” ўқув фанлари бу 
соҳада кенг имкониятларга эга. Бу фанлар теварак атрофдаги табиат билан 
таништириш, унда олам тузилиши ва табиат ҳодисалари ҳақида бошланғич 
тасввур ҳосил қилиш, илмий дунёқараш куртакларини шакллантириш
табиатга муҳаббат уйғотиш ва ундан оқилона фойдаланишни ўргатиш 
кўзда туилтади.
 
Бошланғич таълим босқичида табиат билан таништиришда, билим 
бериш, кўникма ва малакаларни шаклантиришда хилма -хил усуллардан 
фойдаланиш ўқувчиларнинг билим олиш қобилиятларни ўстириш, 
таълимни ҳаёт билан боғлаш ва меҳнатга тайёрлашга қаратилади. 
Дарсларни турли усулида ташкил этиш ўқитувчидан кўп меҳнат талаб 
қилса-да, ўқувчиларни шижоаткорликка ундаб, фикрларни вақтдан унумли 
фойдаланган ҳолда тез, аниқ, лўнда ва ихчам ифодалашга замин яратади. 
Дарсларни илғор таълим методлари ва усулларга таяниб ташкил 
этиш орқали ўқувчиларни фаоллаштиришга, мустақил фикр юритишга, 
янги тушунчаларни матн ичидан топиб, мазмунини англаб етишга ҳаракат 
қилишга йўллаш мумкин. Агар бола янгилик сари интилмаса, унда 
қобилият, ўз фикри, нуқтаи назари ҳам шаклланмайди. Бугунги замонавий 
таълимда билим ва қобилият ҳал қилувчи аҳамият касб этади

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling