Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Табиатшунослик дарсликлари ва улар билан ишлаш
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
1.
Табиатшунослик дарсликлари ва улар билан ишлаш. Дарслик ўқув жараёнидаги зарур бўғин бўлиб, дарсда ўзлаштирилган билимларни мустахкамлаш ва кенгайтиришни таъминлоқчи муҳим воситадир. Табиатшунослик дарслари таълим берувчилик, ривожлантирувчилик ҳамда тарбиячилик аҳамиятига эга. Улар Ўзбекистон табиатининг мавсумий ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Шунга кўра биринчи дарслар ёзги кузатишларга якун ясашга бағишланади, бунинг учун дарсликларда ёздаги табиатда олиб борилган кузатишларни алс эттирувчи темалар қараб чиқилади. Бу ишга Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, ҳатто сентябр бошланишида куз белгилари сезиладиган тоғли жойларда ўрин ажратилади. Шунинг учун табиатшуносликни ўрганиши ёзги кузатишларини: ярим кунда қуёш баландлиги, ёз охирида кун ва туннинг узунлиги, кечқуруннинг илиқлиги, тунннинг салқинлиги, меваларнинг мўллиги, уларнинг етилиш муддатилари, ғўза майсаларининг пайдо бўлиши, уларнинг гуллаши ва мева ҳосил қилиши, ёзда ҳайвонлар ҳаёти, ёз даврида одамларнинг меҳнат фаолияти ва ҳоказоларни системалаштиришдан бошланади. “Атрофимиздаги олам” (1-2-синфлар) ва “Табиатшунослик” (3-4- синфлар) дарсликлари мақолаларининг мазмуни деярли ўлкашунослик принципи бўйича тузилган. Бу атроф табиатни унда кузатиладиган ҳар хил объект ва ҳодисалар ҳамда одамлар меҳнат фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқалар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш имкониятини беради. Дарслик билан ишлашда қуйидаги услублардан фойдаланилади: матн ( текст) билан ишлаш, савол ва топшириқлар билан ишлаш, дарсликлардаги расмлар билан ишлаш. 156 Янги мавзуни тушунтириш ва олинган билимларни мустахкамлашда иш дарслик матни билан ўтказилади. У шундай тарзда боради: мавзу бўйича кириш суҳбати, ўқувчининг мақолани тўлиқ ёки қисмлари бўйича ўқиши, ўқилган мазмуни бўйича суҳбат, ўқитувчининг тушунтириши, янги атама ва номларни (ўқитувчининг доскага , ўқувчиларнинг дафтарларга) ёзишлари. Ўқитувчи ишга раҳбарлик қила туриб, унга барча ўқувчиларни жалб қилади, уларнинг жавобларини қизиқарли маълумотлар билан чуқурлаштиради ва тўлдиради, сурат, диафимлар намойиш қилади. Шу асосда ўқувчиларда аниқ тасаввурлар ҳосил қилинади, улар тушунчани шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Дарслик устида мустақил ишлашни чуқурлаштириш учун ўқитувчининг олдиндан тайёрлаган топшириқлари масалан, таъриф ёки тушунчаларни топиш, саволга жавоб бериш, матнда баён қилинган табиат ҳодисаларини тушунтириш бўйича айрим матнлар ўқитилади. Алоҳида эътибор луғат ишларига ажратилиши зарур. Шу мақсадда тушуниш қийин бўлган сўзлар доскага ёзилади, орфограммаси таъкидланади, ёнига тушунтирувчи сўз қайд қилинади. Ўқув материалини фаҳмланган ҳолда эсда қолдириш учун ҳар бир дарсда ўқувчиларнинг табиатшунослик луғатини бойитиш бўйича иш олиб бориш ҳам фойдалидир. Дарсликдаги ҳар бир мавзуга ўқув материали билан мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантирувчи, ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятларни рағбатлантирувчи ва йўналтирувчи саволлар ҳамда топшириқлар берилади. Савол ва топшириқлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 2. Билимларни мустаҳкамлаш учун (Ўзбекистонда қандай ғалла ўсимликлари ўстирилади? Ғалла пояси нима деб аталади? Ғалланинг меваси нима? Тарвуз, ошқовоқ, яъни полиз экинларининг меваси бошқа ўсимликлар мевасидан нима билан фарқланади? Сизнинг жойингизда қайси қушлар зараркунанда ҳашаротларни қиради? Йиртқич қушлар қандай фойда келтиради? ) 3. Мантиқий тафаккурни ривожлантириш учун ( Нима учун ўсимликлар баргларини тўкади? Нима учун баргларнинг кузги ранги хира бўлади ? Ўсимликларни кўпайтириш нимага керак? Нима учун қушлар иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар? Нима учун ҳайдаш вақтида далада зағчалар кўп бўлади? Нима учун куз ойлари аста-секин совий бошлайди? Нима учун баъзи ҳайвонлар қишки уйқуга кетадилар?) 157 4. Кузатиш ёрдамида олинган билимларни қўлланиш учун (Ғўза барглари ғалла ўсимликлари баргларидан нима билан фарқланади? Ғалла ўсимликлар пояси нима деб аталади? Ғўза мевасини нима деб аталади? Кўсак мевалар қандай рангга киради? Улар нима билан тўлган? Уруғлари нима билан қопланган? Ғўза уруғини толалардан тозаланг ва оқ қоғоз орасида олиб эзинг. Қоғозда нима қолди? Ҳар хил ғалла ўсимликлари меваларини қараб чиқинг. Донлари бир-биридан нима билан фарқланади?) 5. Табиатшунослик тушунчаларининг солиштириш учун (План харитадан нима билан фарқланади? Қушларнинг баҳордаги уларнинг бошқа фасллардаги хаётидан нима билан фарқланади? Ғалла ўсимликларининг меваларини қараб чиқинг. Уларнинг ўлчамини таққосланг. Ғўза баргларини қараб чиқинг. Буғдай, маккажўхори, шоли барглари билан таққосланг. Улар нима билан фарқланадилар? Бодрингни, помидор билан таққосланг. Улар бир-биридан нима билан фарқланади?) Дарсликдаги тасвирларга катта дидактик рол ажратилади. Улар мақолалар мазмуни билан чамбарчас боғлиқ ва ўрганиладиган материални билиб олиш манбаи бўлиб хизмат қилади, шунга кўра болаларни хар бир расмни диққат билан кўришга ва синчиклаб поёнига етишга ўргатиш керак. Дарсликдаги ҳар бир расмни ўқувчилар таҳлил қила олишлари керак. Бу иш матнни ўрганиш билан бир вақтда боради. Баъзан матнни ўрганишдан кейин ўтказилади, айрим ҳолларда эса матнни ўрганиш олдидан бўлади. Барча дарслик матнга мувофиқ келади, уларнинг мазмунини тушунтиради, аниқлайди ва тўлдиради. Расмларга берилган савол ва топшириқлар ҳам ғоят муҳимдир, чунки улар ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини йўналтиради ва синфда ҳамда уйда тасвирлар устида мустақил ишлашга ёрдам беради. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling