Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Кўргазмали қуроллар ва табиатшунослик дарсларида улардан
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
2.Кўргазмали қуроллар ва табиатшунослик дарсларида улардан
фойдаланиш методикаси Инсон табиат жисмлари ва ҳодисалари оламида яшайди, улар билан ҳар куни мулоқотда бўлади. Атроф оламда ўзини тўғри тушуна билиш учун одамлар айрим жисм ёки ҳодисани (дарахт, тош, ҳайвон ва ҳ.к) ҳам бир-бирига боғлиқ бўлган жисм ёки ҳодисалар комплексини ( кўча, парк, хиёбон, сурат ва ҳ.к) ҳам қабул қила олиши керак. Қабул қилиш - одам томонидан атроф олам жисмлари ва ҳодисаларини сезгиларга бевосита таъсир қилишида акс эттирилишидир. 158 В.А. Сухомлинский шундай ёзган эди: “Одам ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқди ва фақат ўз қўллари билан биринчи меҳнат қуроллари ясагани учунгина эмас, балки мовий осмоннинг чуқурлигини, юлдузларнинг милтиллашини, кечки ва эртанги шафақнинг пуштинамо тобланишини, шаббодани кун олдидан унинг қип-қизил ботишини, саҳроларнинг соҳилсиз уфқини, осмон яшиллигида турналар галасини, эртанги шабнамнинг тиниқ томчиларида қуёшнинг акс эттирилишини, булутли куз кунида ёмғирнинг кулранг ипини, бойчечакнинг нозик пояси ва ҳаворанг қўнғироқчасини кўргани учун ҳам истеъдодли мавжудот бўлиб етишди. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг қабул қилишини ривожлантириш устида доимо иш олиб бориш керак, токи у мақсадга йўналган ва ташкил қилинган кузатиш жараёнига айлансин. Сезгили қабул қилишнинг ривожланган бўлишида табиатшунослик дарсларида табиатшунослик тасаввурлари ва тушунчаларини тўғри шакллантириш мақсадида қўлланиладиган кўргазмали қуролларга катта ўрин ажратилади. Табиатшунослик бўйича ўқув қуроллари ғоят хилма-хилдир. Улардан бир хиллари (табиий жисмлар ва уларнинг кўргазмали тасвирлари) дарсларда ўрганиш объекти ҳисобланади, бошқалари ҳизмат кўрсатувчи ролни ўйнайди- уларни ўқувчилар ўрганмайдилар. Дарсларда ўрганиш объектлар ҳисобланган қуролларни иккита гуруҳга: табиий жисмлар ва ўқитиш учун махсус тайёрланган, жисм ва ҳодисаларнинг тасвирларига ажратиш мумкин. Табиий жисмларга тоғ жинслари, металларн, тупроқ намуналари, ўсимликлар, ҳайвонлар киради. Кўргазмали қуроллар сатхли ( суратлар, диафильмлар) ва хажмли (моделлар, макетлар, муляжлар) га ажратилади.Униси ҳам буниси хам ҳаракатсиз ва ҳаракатчан бўлиши мумкин. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling