Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Табиий жисмлар билан ишлаш методикаси
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суратлар билан ишлаш методикаси .
Табиий жисмлар билан ишлаш методикаси. Табиатшуносликни
ўқитиш учун айниқса табиий жисмлар керак, чунки улар ўқувчиларда табиат жисмларини бевосита қабул қилиш асосида тасаввур ва тушунчалар ҳосил қилишга имкон беради (ҳар бир ўқувчи табиий материал билан мустақил ишлай олиш учун уни етарли миқдорда- ўқувчилар сонига қараб тўплаш керак) Қабул қилиш учун тери сезгиси, ҳид билиш, маза сезишни талаб қилмайдиган йирик жисмларни ўқитувчи узоқдан туриб намойиш қилади. Йирик ўсимликлар, масалан маккажўхори , помидор, полиз 159 экинлари ( бутун ўсимлиги барг, илдиз, мевалари билан) ёки ҳайвонлар (мушук, қуш ва бошқа...) шундай кўрсатилиши мумкин. Нарсани ҳамма ўқувчилар яхши кўришлари учун уни синф тахтасига ўрнатилади ва ўқитувчи столи устидаги баландликка қўйилади. Тирик ҳайвонларни намойиш қилиш ўқувчиларга фақат уларнинг ташқи кўришинигина эмас, балки ҳарактерини, қилиқларини, чиқарган овозини ва ҳоказоларни қабул қилишга имкон беради, бу болалар онгида анча тўлтқ ва равшан тасаввурлар ҳосил бўлишини таъминлайди. Кузатишларга яхшироқ раҳбарлик қилиш учун ўқитувчи ўқувчилар олдида улар эътиборини кузатилаётган нарсанинг ҳарактерли ҳусусиятларига (катта-кичиклиги, шакли, ранги, асосий қисмлари, ҳаракатланиш усули ва х.к), шунингдек, унинг бошқа нарсаларга ўхшашлиги ва улардан фарқига йўналтирувчи саволар қўядилар. Суратлар билан ишлаш методикаси. Табиатшуносликни ўқитишда ўқитувчи ўқувчиларга улар ҳали кзрмаган кўпгина объект ва ҳодисалар тўғрисида маълумотлар беради. Бироқ энг жозибали ва қизиқарли ҳикоя, агар у яхши суратда кўрсатилмаса, етарли, тўлиқ ва ёрқин тасаввурлар бера олмайди. Фақат суратларни диққат билан қараб чиқиш табиий холдаги жисм билан танишишдагига яқин келадиган таассуротларни ҳосил қилиши мумкин Табиатшунослик дарсларида кўпинча деворий суратлар ишлатиладики, улар бўйича фронтал синф иши олиб борилади. Йирик суратлар бўлмаса, кичикроқ суратлардан фойдаланиш мумкин, уларни ҳар бир ўқувчига кўрсатиш керак. Аммо ўқитувчи қайси турдаги сурат билан ишламасин, унинг мақсади-суратнинг табиатшунослик мазмунини очиб бериш болаларда табиатшунослик билимларининг манбаи сифатида ундан фойдалана олиш ўқувини ҳосил қилишдир. Суратлар билан ишлашда уларнинг мазмунидан тўғри фойдаланиш, болаларнинг кузатишларига тўғри раҳбарлик қилиш керак. Табиатшунослик дарсларини тасвирлашда ( тасвирлар билан таъминлашда) Ўзбекистон табитини мадҳ этган халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг суратлари бой имкониятлар беради. Маласан, қудратли дарёнинг улкан манзарасини, жонажон жумҳурият қиёфасини тасвирлаган “Сирдарё” манзара суратидан “Табиатда сув” мавзусини ўтишда фойдаланиш мумкин. “Қорақум ГЕС”, “Жонажон ўлка”, “Суғориш” ва бошқа замонанинг ҳаётий ҳис билан белгиланган 160 суратлари “Жонажон ўлканинг табиати” мавзусини ўрганишда яхши тасвир бўлиб хизмат қилади. Расмларни кўришдан олдинги таассуротларни ўчмаслиги учун уларнинг сони кўп бўлмасин. Суратлар бир нечта бўлганда мазмунни яхшироқ ўзлаштириб олишга ёрдам берувчи методик услуб- таққослашдан фойдаланиш мумкин. Суратни дарслик билан ишлашга ҳам қўшиш мумкин, масалан, дарслик матнидан суратнинг мазмунига мувофиқ келадиган таърифлар танланади. Бундай топшириқ ўқувчиларни суратга эътибор билан қарашга ва бир пайтнинг ўзида ўқилганларнинг мазмунини яхшироқ тушуниб олишга мажбур қилади. Сурат мазмунини ўқувчиларнинг ўзлари томонидан айтиб беришлари уларда умумлаштириш уқувларини шакллантиради, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларининг аналитик-синтетик фаолиятини ривожлантиради. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling