177
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-МАВЗУ: Бошланғич синфларда технология дарсларининг
мазмуни ва уни ташкил этиш методикаси
РЕЖА:
1. Меҳнат (технология) таълими ўқув
фанининг мақсад ва
вазифалари.
2. Қуриш-ясашнинг
мақсад
ва
вазифалари.
Қуриш-ясаш
материалларининг турлари.
3. Ўқувчиларни лойдан буюм ясашга (моделлаштириш)га ўргатиш.
4. Моделлаштириш техникаси.
Таянч тушунчалар: индикатор, оригами, оригами, кусудама,
сукудама, бадиий-эстетик тарбиялаш, конструктор,
сунъий пластик масса,
усул, услуб.
1. Меҳнат (технология) таълими ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларида
Меҳнат (Технология) таълими фанини ўрганишнинг асосий мақсади –
ўқувчиларда техник-технологик ва
операцион билим, кўникма,
малакаларини
ривожлантириш,
касб-ҳунар
танлаш,
миллий
ва
умуминсоний қадриятлар асосида ижтимоий муносабатларга кириша олиш
компетенцияларини шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларида
Меҳнат (Технология) таълими фанини ўрганишнинг асосий вазифаси:
буюм ва маҳсулот
турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш
усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда
амалга ошириш
компетенцияни шакллантириш;
психомотор,
функционал ҳамда амалий фаолият турларини
бажаришдаги операцион компетенцияни шакллантириш;
тўғри ва
онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш
компетенцияни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: