Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Синф тахтасида ўқитувчининг расм чизиши
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
Синф тахтасида ўқитувчининг расм чизиши
Ўқитишнинг кўргазмали воситалари қаторига янги материални тушунтиришни синф тахтасида график тарзида тасвирлаб кўрсатиш ҳам киради. Ўқувчилар тасвирни дафтарларига чизиб олиш билан уни беихтиёр эсда қолдирилади. Ўқитувчининг вазифаси - ўқувчиларга расм ёрдамида фақат муайян табиатшунослик тушунчаларини ҳосил қилишга ёрдам беришгина эмас, балки уларни фикр юритишга, таҳлил қилишга, таққослашга, мулоҳаза юритишга, хулосалар чиқаришга ўргатиш ҳамдир. Бунинг учун дарсда меҳнатга қизиқиш холатини вужудга келтириш керак, бунга расм чизиш маълум даражада ёрдам беради. Расм чизиш, айниқса нутқи кучсиз ривожланган ўқувчилар учун фойдалидир, чунки уларнинг фикри расм воситасида вужудга келтирилган аниқ тасвирларга таянади. Доскадаги тасвирлар сифатида хомаки расм, схематик расм ёки оддий схемалардан фойдаланиш яхшироқдир. Синф тахтасидаги расмга равшанлик бериш учун уни рангли бўр билан чизиш маъқул бўлади. Бунда ўқувчилар ўқитувчи кетидан ижодий дафтарларига бажарилиши мураккаб бўлмаган расмларни чизиб борадилар. Аммо расм чизиш дарсда оз вақтни олиши ва мақсадсиз ишга айланмаслиги зарур. Синф тахтасида дафтарларга расмлар ва улар билан боғлиқ бўлган ёзувларни жойлаштирилиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Расм ўқувчиларнинг қабул қилишга ҳиссий таъсир кўрсатиб, албатта уларнинг фикрлаш фаолиятини қўзғотсин, муайян табиатшунослик билимларини хотирада сақланишига ёрдам берсин. Мисол қилиб, тундра табиатини ўрганишда ўқитувчининг янги материални тушунтириши ва уни тахтада тасвирлашини келтирамиз: - Май ойида қуёш тундра тўхтовсиз бутун кун давомида ёритади. Ҳатто ярим кечада, у қип-қизил шар ҳолатида осмоннинг шимол томонида уфқ устида паст бўлиб осилиб туради. Нима учун? Ўқувчилардан жавоб олгач, уни ер шарининг ёзда қуёш нурларига нисбатан орбитадаги ҳолатини тасвирлаб кўрсатади. - Тундрада ёғин кам тушади бироқ тупроқ сув билан кучли намланган бўлади. Нима учун шундай бўлишини тушунтириш учун ўқитувчи ер юқори қатлами кесимининг расмини чизади, кўп йилик муз қатлами ва ер ости суви баландлигининг паст эканлигини кўрсатади. - Тундрадаги кўпчилик ўсимликлар ер бағирлаб ўсади, баъзилари эса ер бўйлаб тўшалиб ўсади.Бу шу билан боғлиқки, совуқ шимолий 166 шамоллардан ҳимояланган ўсимликлар иссиқни яхшироқ сақлайди ва намликни камроқ буғлантиради. Тундра ўсимликларининг схематик тасвири чизилади. Тупроқда намликнинг ғоят мўл бўлишига қарамай ўсимликлар сувни кам буғлантиришга мослашганлар. Бу қанақа мослашишлар ва қандай аҳамиятга эга эканлигини аниқлаш учун ўқитувчи гербарийлардан фойдаланади. Кейин тундра ўсимликларидан бири (клюква) доскага чизилади. Расм тагида ўсимликни характерловчи: “Майда баргли, қисқа илдизли, тўшалиб ўсувчи пояли” ёзувлар қилинади. Сўнгра ўқитувчи тундрада яшовчиларнинг ўзаро табиий боғланишларининг схемасини чизади, уларнинг ҳимоя рангига, иссиқ мўйнасига ёки ясси патланишига эътибор беради. Ўқувчилар схемани ижодий ишлар учун тутган дафтарларига чизиб оладилар. Расм бўйича дарсда ўрганилган материал мустаҳкамланади. Расмли дафтарга эга бўлган ўқувчилар дарсда ва уйда ўтилган материални дарсликдан ўқишга кўп вақт сарф қилмасдан тез такрорлай олишлари мумкин. Бундай такрорлаш ўқувчилар эътиборларини йиғиб олишга, диққат ва хотирани машқлантиришга мажбур қилади ва ниҳоят ўрганилган материални мустаҳкамлашга ёрдам беради. Схематик расмлар, масалан, дарсларда “Тепаликлар ва жарлар”, “Тоғлар”, “Тошкўмир”, “Нефт ва табиий газ” ва бошқа мавзулари бўйича дарсларда фойдаланилиши мумкин. ер юзасинингҳар хил шаклларини кўрсатиш учун доскага схематик кесма ва профили чизилади. Табиатшунослик материалларини ўзлаштиришда харита- схемаларини чизиш катта роль ўйнайди. Уларни қўлланиш йўлида (уфқ томонларини аниқлашда) мактаб ҳовлисидаги нарсаларнинг жойлашишининг оддий расмини чизиш биринчи қадам бўлади. Картографик тасвирларни ўқувчилар томонилан ўзлаштирилишини текшириш учун харита-схемалардан фойланиш қулайдир. Бундай харита – схемалар фазовий тасаввурларни шакллантиради ва харитадаги объектларнинг ўзаро жойлашишини ўзлаштириб олишни осонлаштиради. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling