Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
План, харита, глобус билан ишлаш методикаси
Download 3.07 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2.-Boshlangich-1-қисм
3. План, харита, глобус билан ишлаш методикаси
План, харита ва глобус юилан биринчи танишиш 4-синфдан бошлнади. Болаларни планни тушуниш ва ундан фойдаланишга ўргатиш учун уларни планнинг асосий элементлари билан изчил ва системали таништирувчи тайёргарлик машқларини ўтказиш керак. Планни тушунишга тайёрлашнинг биринчи босқичи-жойида ориентирлаш кўникмаларининг ўзлаштиришдир, навбатдагиси жойида масофяларни ўлчаш ва уларни чизмада тасвирлаш услубларини ўзлаштиришдир. Бунинг учун ўқувчилар кун ўртасидаги сояни кузатадилар, компас билан муомала қилишга ўрганадилар. Синф ва очиқ ҳавода машқ қилиб, улар асосий ва оралиқ йўналишларни аниқлашга одатланадилар. Ориентирлаш бўйича ишлаш билан бир вақтда ўқитувчи йўналишларни ифодалаш уқувларини ҳосил қилиш бўйича машқлар ўтказади ( болалар шимолга юзланадилар ва атрофдаги нарсаларни қараб чиқадилар, кейин эса қайси нарсалар ўзларидан шимолда, қайсилари жанубда, ғарбда ва шарқда турганлиги аниқлайдилар). Шундан кейин масофани ўлчашга, сўнгра уларни чизмада тасвирлашга ўтилади. Амалий машқ вақтида ўқитувчи болаларни масофани қадамлаб ўлчаш техникаси билан таништиради. План тўғрисида оддий тушунчаларни шакллантира бориб, ўқитувчи ўқувчиларга расм, фотосурат ва гугурт қутиси чизмасини, кубик, стакан ёки бошқа нарсаларни қараб чиқишни, расм, фотосурат ва чизмалар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни топишни таклиф 161 қилади. Сўнгра геометрик фигураларни кўрсатади ва тарқатади. Ўқувчилар одатда нарсани дафтар варағига қуйиб, унинг атрофини қалам билан чизадалар. Топшириқ бажарилгандан кейин ўқитувчи ўқувчиларни нарсанинг юқоридан кўринишини план дейилади, деган хулосага олиб келади. Шундан кейин китоб ва столнинг планини чизишни таклиф қилади. Агар ўқувчилар нарсаларнинг катталиги туфайли топшириқни бажаришда қийналсалар, ўқитувчи тасвирланадиган нарсани шартли равишда кичрайтириш мумкинлигини тушунтиради. Ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида китобни, столнинг узунлиги ва энини ўлчайдилар, улар ўлчамини шартли равишда кичрайтирадилар (масалан, 10 марта) ва планини чизадилар. Ўқитувчи жуда катта территорияни ҳам жўғрофий харитага тушуриш мумкинлигини айтиб, Ўзбекистон табиий харитасини илади. Уни кўра туриб, ўқувчилар бу харита ўзлари яшаётган республика эканлигини аниқлайдилар. Ундаги шаҳарлар доирача билан ифодаланганлиги ва ҳеч қаерда схематик планда кўрилган кварталлар ( масалан, Тошкентнинг марказий қисми планида) кўринмаганлиги белгиланади. Харитада пландагидек тафсилот йўқлиги, чунки унинг масштаби кўп марта майда эканлиги ҳақида хулоса чиқарадилар. Табиатшуносликни ўқитишда глобус ҳам мухим аҳамиятга эга эмас Агар план ер юзасининг катта бўлмаган участкасини йирик масштабли тасвирлашдан харитадаги майда масштабли тасвирлашга ўтишга имкон берган бўлса , глобус бутун ернинг тўғри шакли ва юзасининг тасвирини беради. Глобус ер шакли, кун ва туннинг алмашиниши, йил фасллари, иссиқлик минтақалари тўғрисидаги материални тушуниш учун зарур. Харита ва глобус билан ишлашни бир-бирига уйғунлаштириш табиатшунослик бўйича билимларнинг тўғри ва чуқур бўлишини таъминлайди. Жуғрофий тушунчаларни шакллантиришда глобусдан фойдаланиш кўргазмали тасаввурлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Ер шарини пиёда ёки транспорт воситасида айланиб ўтиш учун қанча вақт зарурлиги тўғрисидаги ахборот, агар шундай саёҳатни глобусда кўрсатиш билан бирга бериб борилганда, ер шарининг катталигини характерлайдиган рақамларга қараганда айниқса анча яққолроқ бўлади. Ярим шарлар харитаси билан ишлашга ўтаётганда ўқитувчилар бу харита ўқувчилар онгида глобус билан бинобарин, ернинг шарсимон шакли тўғрисидаги тасаввур билан боғлиқ бўлиши ҳақида 162 ғамхўрлик қилмоғи керак. Глобус ва харита билан олиб бориладиган қатор машқлар болаларнинг ярим шарлар харитасида сунъий равишда ажратилган ернинг юзаси аслида ажралмас эканлиги ҳақидаги фикрга ўрганишга ёрдам беради. Глобус ўлкамиз табиатининг хилма-хиллиги билан танишишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу мавзу бирор манбадан ( чироқ ва шамдан) нурлар юзадаги нуқталарни ҳар хил ёритиши ва иситишини кўрсатувчи тажриба ва кузатишлар туфайли зарур аниқлик олади. Табиатшунослик дарсларида глобусдан мохирона фойдаланиш, глобус билан бўлган тажриба ва табиатдаги кузатишларни таққослаш, глобус ва харита билан ишлашни уйғунлаштириш аниқ жуғрофий тасаввур ҳосил қилишга имкон беради, оддий жўғрофий алоқаларнинг фарқига боришга ёрдам беради, харитага анча онглироқ муносабатда бўлишга ёрдам беради, унинг тилини тушунишга ўргатади. Download 3.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling