Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Табиатни асраш ва муҳофаза қилиш компетенцияси –


Download 3.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/127
Sana29.10.2023
Hajmi3.07 Mb.
#1733039
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   127
Bog'liq
4.2.-Boshlangich-1-қисм

Табиатни асраш ва муҳофаза қилиш компетенцияси – дарахт ва 
буталарни пайхон қилмаслик, гулзор, боғ ва хона ўсимликларини 
парваришлаш, ҳайвонлар, парранда ва қушлар, сувни тежаш
хазонрезгилик даврида баргларни ёқмаслик ва табиатимизни зарарли 
моддалар билан зарарланишидан асраш; сувни тежаш ва турли 
чиқиндилардан ифлосланишидан, табиатни турли зарарли моддалардан
ҳашаротлардан ва ҳар хил чиқиндилардан муҳофаза қилиш, йўқолиб 
бораётган ҳайвон ва ўсимликлар (“Қизил китоб”га киритилган ва 
“Қориқхана”ларда сақланаётган ҳайвон ва ўсимликлар) ни асраб-авайлаш 
ва муҳофаза қилиш.
Жумладан: 2-синф “Атрофимиздаги олам” дарслигида “Ўсимликлар 
олами”, “Гулзор”, “Хона ўсимликлари”, “Қушлар”, “Сув – обҳаёт”, 
“Қушлар – бизнинг дўстимиз”, “Биз ва табиат” каби мавзулар; 
3-синф 
“Табиатшунослик” “Фойдали қазилмалардан оқилона 
фойдаланиш”, “Табиий ўсимликлар”, “Маданий ўсимликлар”, “Манзарали 
ўсимликлар”, “Доривор ўсимликлар” ва ҳ.к. мавзуларни мисол қилиб олиш 
мумкин. 
4-синф “Табиатшунослик” дарсларида “Сув омборлари”, “Сувни 
муҳофаза қилиш”, “Шамолнинг ҳосил бўлиши”, “Ўрмонлар”, “Эр ости 
бойликлари”, “Қўриқхоналар”, “Ўлкамиз табиатини асранг” каби мавзулар; 
Масалан: 4-синф “Табиатшунослик” дарсидаги “Қўриқхоналар” 
мавзусини тушунтириш жараёнида йўқолиб бораётган ҳайвон ва 
ўсимликлар турларини муҳофаза қилиш ва кўпайтириш мақсадида 
қўриқхоналар ташкил этилган. Ушбу масканда ҳайвон ва ўсимликлар 
назоратга олинади. Ноёб ҳайвон ва ўсимликларнинг турлари 
кўпайтирилиб, табиатни асл ҳолида сақлашга ҳаракат қилинади. 
Қўриқхоналарда ерости бойликлари, дарёлар ва бошқа табиат бойликлари 
муҳофаза қилинади. Шу тариқа дарс ўтиш жараёнида ўқувчиларда 
табиатни асраш ва муҳофаза қилиш ва таянч компетенциялардан 


148 
коммуникатив, 
умуммаданий, 
ахборот 
билан 
ишлаш 
каби
компетенциялари шакллантириб борилади. Одобнома фанига хос 
ижтимоий фаоллик (мавжуд билимларини амалиётда қўллай олиш) 
компетенциялари, она тили фанинг нутқий компетенциялари ҳам 
шакллантириб борилади. Шу билан бирга ўқувчиларни экологлик касбига 
йўалтириш мумкин. 

Download 3.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling