145
тарбиявий: атрофимиздаги оламга нисбатан ижобий туйғуларни
шакллантириш, табиатни қадрлаш, муҳофаза қилиш, ўлка табиатига
муҳаббат ҳиссини уйғотиш, дала ва боғ ишларидаги катталар меҳнатини
эъзозлаш, назарий олган билимларини амалда қўллаш
малакасини
шакллантириш, табиат ва жамиятда фаол бўлиш эҳтиёжини тарбиялаш;
ривожлантирувчи: атрофимиздаги оламни, табиатни кузатиш, таҳлил
қилиш, умумлаштириш, табиатга оид муаммолар ҳақида ижодий фикрлаш,
уларни ҳал этишда амалга оширилаётган ишлардан хабардор бўлиш .
Бошқа ўқув фанлари қатори 2013–2014 ўқув йилида
“Табииёт” ўқув
фанидан компетентлилик ёндашувга
асосланган Давлат таълим
стандартлари ва ўқув дастурлари тажриба-синовдан ўтказилади.
Давлат таълим стандартларида “Табииёт” ўқув фанидан мажбурий
минимал таълим мазмуни ва бошланғич таълим битирувчиларининг
тайёргарлик даражасига қўйиладиган
мажбурий минимал талаблар
белгилаб берилган.
Табиёт ўқув фани буйича фанга хос компетенциялар
1. Табиатдаги жараён ва ҳодисаларни кузатиш ва аниқлаш
компетенцияси – теварак-атрофдаги олам, мактаб хоналари, маҳаллада
нималар борлигини (боғча, мактаб, дўкон, алоқа бўлими ва б.)
жонли ва
жонсиз табиат, жисм ва моддалар, чақмоқ чақиши, қушларнинг сайраши,
Ой ва Қуёшнинг чиқиши, ботиши, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ҳаёти,
кишиларнинг баҳор, ёз ва куздаги меҳнати, қишлоқ табиати, боғда
етиштириладиган мевалар, Қуёш, лампочка, оловлардан ёруғлик ва
иссиқликнинг тарқалиши,
шамолнинг эсиши, булутларнинг ҳаракати,
ёнғинлар ёғиши, сувнинг исиши, табиатда сувнинг айлиниши каби
ҳолатларини кузатиш. Сезги
органларининг вазифаларини, сувнинг уч
ҳолатини аниқлаш, фойдали қазилмалар ва уларнинг турларини,
кун ва
туннинг, йил фаслларининг даврий алмашишини ва уларнинг бир-биридан
фарқларини, юлдузларни, Қуёш системасидаги сайёралар (комета, метеор
ва метеоритлар) ни, Ой ва унинг кўриниш ҳолатларини
кузатиш ва
аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: