Низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Модул дастурининг дидактик мақсади


Download 90.47 Kb.
bet4/4
Sana09.01.2023
Hajmi90.47 Kb.
#1085420
TuriРеферат
1   2   3   4
Bog'liq
4 BOM MT

Модул дастурининг дидактик мақсади:


Сиз ўқувчилар билан кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш билан бирга қоннинг шаклли элементлари эритроцитлар, лейкоцитларнинг турлари, тромбоцитлар ва қоннинг ивиш жараёни билан танишишингиз, дарслик устида мустақил ишлаш кўникмаларингиз, нутқ ва мулоқот маданиятингизни ривожлантиришингиз зарур.



Ўқув
фаолияти
элементи (ЎФЭ)

Ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган ўқув материалига оид топшириқлар



Топшириқларни бажариш бўйича кўрсатмалар

Баҳо

1-ЎФЭ
1.
2.
3.

4.


5.
6.

Мақсад: Эритроцитларнинг тузилиши, ҳосил бўлиши, миқдори ва асосий вазифасини ўрганиш.
Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб чиқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топшириқларни бажаринг:
Эритроцитларнинг қаерда ҳосил бўлиши ва тузилишидаги ўзига хосликни ўрганиш.
Эритроцитларнинг бошқа ҳужайралардан қандай фарқи бор?
Одам қонида эритроцитларнинг ҳосил бўлиши ва нормал миқдорда бўлиши қандай омилларга боғлиқ?
Эритроцитлар ҳаётининг давомийлиги ва қаерда парчаланишини аниқланг. Бу моддалар қайси жараёнларда сарф бўлади?
Эритроцитларнинг асосий вазифасини аниқланг.
Эритроцитларнинг сони ва улар таркибидаги гемоглобин миқдорининг камайиши қандай
касалликни келтириб чиқаради?

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг
Ўқувчилар гуруҳи билан ўтказиладиган савол-жавобда фаол иштирок этинг.




2-ЎФЭ
1.
2.
3.

Мақсад: Лейкоцитларнинг тузилиши, ҳосил бўлиши, миқдори ва асосий вазифасини ўрганиш.
Дарсликдаги матнни диққат билан ўқиб чиқиб, қуйидаги саволларга жавоб топинг ва топши-риқларни бажаринг:
Лейкоцитларнинг эритроцитлардан қандай фарқи борлигини аниқланг.
Лейкоцитларнинг қандай турлари бор?

Ўқувчилар гуруҳи билан ҳамкорликда ишланг









4.
5.
6.

Лейкоцитларнинг нормал сони, уларнинг кўпайиши ва камайиши билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган касалликларни аниқланг.
Лейкоцитларнинг асосий вазифасини аниқланг.
Фагоцитоз жараёни қайси олим томонидан аниқланган?
Қайси омиллар таъсирида лейкоцитларнинг
сони камаяди?







3-ЎФЭ

Мақсад: Тромбоцитларнинг тузилиши, ҳосил

Ўқувчилар







бўлиши, миқдори ва асосий вазифасини

гуруҳи билан

1.

ўрганиш.

ўтказиладиган

2.

Тромбоцитлар қаерларда ҳосил бўлади?

савол-жавобда




Тромбоцитлар эритроцитлар ва

фаол иштирок

3.

лейкоцитлардан қайси белгилари билан

этинг.




фарқланади?




4.

Тромбоцитларнинг сонини ва умрининг







давомийлиги аниқланг.




5.

Тромбоцитларнинг асосий вазифаларини







аниқланг.




6.

Тромбоцитларнинг камайиши қандай







касалликларни келтириб чиқаради?







Тромбоцитлар таркибида қандай модда







бўлади ва у қандай вазифани бажаради?







4-ЎФЭ
1.
2.
3.

4.
5.


6.

Мақсад: Қоннинг ивиш жараёни ва унга таъсир кўрсатадиган омилларни ўрганиш.
Қон ивишининг қандай аҳамияти бор?
Одамда қон ивишининг ўзгариши қандай натижаларга олиб келади?
Қон ивиши жараёнини ўрганинг.
Қон ивишида иштирок этадиган омилларни аниқланг.
Гемофилия касаллигининг ўзига хос хусусиятларини ўрганинг.
Қачон ва қандай ҳолатда қоннинг ивиш хоссаси камаяди?
Ўзлаштирган билимларингиз асосида 1-
жадвални тўлдиринг.







5-ЎФЭ
1.
2.
3.
4.
5.

Модул дастурини якунлаш.
Модул дастурининг дидактик мақсадини ўқиб чиқинг.
Сиз унга қай даражада эришдингиз? Ўзингизнинг ўқув фаолиятингизни беш балли тизимида баҳоланг.
Ўқув фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилган бўлсангиз қоннинг шаклли элементлари, қоннинг ивишига оид атамалардан фойдаланиб кроссворд тузинг.
Агар ўз ўқув фаолиятингиздан эришилган
натижа сизни қаноатлантирмаса, модул дастури ёрдамида мавзуни қайта ўрганинг.







1- жадвал



Қоннинг шаклли элементлари

Тузилиши

Ҳосил бўладиган орган

1 мм3 қондаги
миқдори

Умрининг давомийлиги

Асосий вазифаси

Эритроцитлар
















Лейкоцитлар
















Тромбоцитлар
















МОДУЛЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ТАЛАБАНИНГ ЎЗ- ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МОДУЛ ДАСТУРИ
Модул дастурининг дидактик мақсади:
Сиз модул дастури ёрдамида мустақил ишлаб, биологияни ўқитиш жараёнига замонавий таълим технологияларидан бири модулли таълим технологияларини қўллаш, мазкур технологияларнинг ўзига хос хусусиятлари, модулли дарсларнинг анъанавий дарслардан фарқи ва афзаллиги, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш йўллари билан танишишингиз, методик билим, кўникма ва малакаларингиз, касбий маҳоратингизни, нутқ ва мулоқот маданиятингизни ривожлантиришингиз зарур.
Ҳамкорликда ўқитишнинг зиг заг ёки арра методи (Э.Аронсон 1978)
Педагогик амалиётда бу метод қисқача “арра” методи деб номланади. Мазкур методда кичик гуруҳлар 6-8 та ўқувчидан ташкил топади. Дарс давомида ўрганиладиган мавзу мантиқан тугалланган қисм (блок ёки модул)ларга ажратилади. Ҳар бир қисм юзасидан ўқувчилар бажариши лозим бўлган ўқув топшириқлар тузилади. Ҳар бир ўқувчилар гуруҳи мазкур топшириқларнинг биттасини бажаради ва шу қисм бўйича “мутахассис”га айланади. Сўнгра гуруҳлар қайта ташкил этилади. Бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) “мутахассиси” бўлиши шарт, мазкур “мутахассис”лар ўзлари эгаллаган билимларни худди “арра” тишлари кетма-кет келганидек,

навбат билан ўртоқларига баён қилади. Мазкур гуруҳларда ўқув материали мантикий кетма-кетликда қайта ишлаб чиқилади.


Шуни қайд этиш керакки, ушбу дарсда ўқувчилар икки марта гуруҳларга ажратилади.
Биринчи гурух “мутахассислар” тайёрлаш гурухи.
Мазкур мавзу бўйича ўқув материали мантиқий тугалланган фикрли тўртта қисмдан иборат бўлганлиги сабабли, дарсда қатнашаётган 32 та ўқувчи дарс бошланишидан олдин 4 хил рангдаги карточкалар ёрдамида тенг сонли тўртта 8та ўқувчидан иборат “мутахассислар” гуруҳига ажратилади. Улар ўзларига тегишли ўқув топшириқларни бажаради ва шу қисм бўйича “мутахассислар”га айланади.
Иккинчи гуруҳ “мутахассислар” учрашуви гуруҳи. Рангли карточкаларнинг ҳар бирининг орқа томонида 1 дан 8 гача рақамлар ёзилган бўлиб, барча рангли карточкалардаги рақамлар йиғиндиси синфдаги ўқувчилар сонига тенг бўлиши лозим.
“Мутахассислар” учрашуви карточкаларнинг орқа томонидаги рақамлар асосида 8 та гуруҳ ташкил этилиб, бу гуруҳлар таркибига бир хил рақамли 4 хил рангдаги карточкаларга эга бўлган 4 та ўқувчи киради. Шуни қайд этиш керакки, бу гуруҳларда ҳар бир қисм (блок ёки модул) “мутахассиси” бўлиши шарт.
Мазкур учрашувда “мутахассислар”лар ўзлари эгаллаган билимларни худди “арра” тишлари кетма-кет келганидек, навбат билан ўртоқларига баён қилади. Ушбу гуруҳларда ўқув материалининг 4 та қисми мантиқий кетма- кетликда қайта ишлаб чиқилади. Сўнгра ўқув материали юзасидан тузилган топшириқлар яхлит ҳолатга келтирилиб, гуруҳлар ўртасида савол-жавоб, мунозара ўтказилади.
Ўқувчилар билимларни пухта эгаллашнинг ягона йўли ўз ҳамкорининг ахборотини диққат билан тинглаш эканлигини англаган ҳолда, мушоҳада юритишга, керакли маълумотларни дафтарга ёзишга ҳаракат қилади. Бу ерда ўқитувчи фақат ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этадиган
ташкилотчи вазифасини бажаради. Дарс охирида ўқитувчи ўқувчиларнинг билим даражасини тест топшириқлари ёрдамида аниқлайди. Ҳар бир ўқувчининг билими сифатидаги ўсиш ҳисобга олинади.
1986 йили Р.Славин “арра” методини қисман ўзгартириб “арра-2” методини яратди. Мазкур методга кўра кичик гуруҳ 4-5 ўқувчидан ташкил топади. Барча гуруҳ аъзолари ўқув материали юзасидан тузилган ягона топшириқ устида ишлайди. Гуруҳ ичида ўқувчилар топшириқларни қисмларга ажратиб, бўлиб оладилар. Ҳар бир ўқувчи ўзига тегишли қисмини пухта ўзлаштириб “мутахассис”га айланади. Дарс охирида ҳар бир кичик гуруҳлардаги “мутахассис”лар учрашуви қайта ташкил этилган гуруҳларда ўтказилади. Ўқувчилар билими тест саволлари ёрдамида индивидуал тарзда ўтказилиб назорат қилинади ва баҳоланади. Гуруҳ аъзоларининг баллари жамланади, энг юқори балл тўплаган гуруҳ ғолиб саналади.
Download 90.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling