Низомий номли тошкент давлат


Кўриш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/39
Sana18.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1030512
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
21 maktabgacha va korrektsion ped

 
Кўриш қобилияти бузилган болаларни оммавий, умумий ўрта таълим 
мактабларида коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш. Кўриш қобилияти бузилган 
болаларни ўқитиш ва тарбиялаш масалалари билан тифлопедагогика (юнонча «typhlos» – 
кўр) – коррекцион педагогика (дефектология)нинг яна бир соҳаси шуғулланади. 
Кўриш қобилияти бузилган болалар билан иш олиб бораѐтган ўқитувчи 
коррекцион ишларнинг ўзига хос жиҳатларини билиши зарур.
Рефракцияси аномалияли болалар тузатувчи кўзойнак тақишлари керак. Лекин 
кўзойнак тақишда болалар педагогнинг уларга диққат билан муносабатда бўлишларига 
муҳтожлик сезадилар. Мактабда ва уйда ўқув ишларини бажаришда санитар-гигиеник 
талабларга амал қилиш лозим. Кўришида нуқсони бўлган бола учун иш ўрни тўғри ва 
етарлича ѐритилган бўлиши керак. Бундай бола дераза ѐнидаги биринчи ѐки иккинчи 
қаторга ўтказилиши керак. Яқинни кўрадиган бола ҳам доскага яқинроқ биринчи ѐки 
иккинчи партага ўтказилиши зарур. Узоқни кўрадиган бола эса, аксинча, доскадан 
узоқроққа охирги партага ўтказилиши талаб этилади.
Ўқитувчи ўқувчининг доска, жадвал ва харитадаги ўқув материалларини қабул 
қилиши ва тушунишини назорат қилиб бориши керак. Аномал рефлексияли болаларда 
кўзи чарчаши кўп кузатилади. Шунинг учун дарс пайтида уларга кўриш ишларини бошқа 
турдаги ишлар уйғунлаштириб бериши зарур. Аномал рефлексияли бола 10-15 минут 
давомида интенсив кўриш ишларини бажаргандан кейин бир неча минут узоққа (доска ѐки 
деразага) қараши керак, бу кўриш чарчоғининг бартараф этилишига ѐрдам беради. 
Кўриш қобилияти анча оғир бўлган – кўр ва ѐмон кўрадиган болаларни ўқитиш 
махсус таълим муассасаларида амалга оширилади. Баъзан кўриш қобилияти оғир бузилган 
болалар оммавий умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинадилар. Бундай вазиятда 
аномал болалар учун махсус шароитларни яратиш зарурияти юзага келади.
Ўз синфларида оғир кўриш қобилияти бузилган бола бўлган ўқитувчилар болага 
дифференциал ѐндашув асосида муносабатда бўлишлари зарур. Бунинг учун синфдаги 
ўқувчиларнинг сони 15 нафардан ошмаслиги, синф хонаси яхши ѐритилган, кўриш 
қобилиятида нуқсони бўлган боланинг иш ўрни эса кўшимча ѐритилган бўлиши керак. 
Ўқув-тарбиявий ишлар жараѐнида ўқитувчининг нутқи катта аҳамиятга эга бўлади. Унинг 


нутқи аниқ, тушунарли, ифодали бўлиши зарур. Ўқитувчи ўзининг ҳар бир ҳаракати 
моҳиятини сўз ѐрдамида шарҳлаб бориши,
Синфида кўр ѐки ѐмон кўрадиган бола бўлган ўқитувчи уларнинг индивидуал 
хусусиятлари ва имкониятларини билиши, улар нормал кўрадиган тенгдошларидан фарқ 
қилишларини яхши англаши мақсадга мувофиқдир. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling