Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti pedagogika va psixologiya fakulteti «psixologiya» kafedrasi


-мавзу. Маълумотларни тавсифлаш ва уларнинг энг содда таҳлил методлари


Download 3.67 Mb.
bet7/103
Sana08.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1695533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   103
Bog'liq
105777 PSIXOLOGIK TADQIQOTLARDA MA’LUMOTLARNI QAYTA ISHLASH 2020. UMK

3-мавзу. Маълумотларни тавсифлаш ва уларнинг энг содда таҳлил методлари
Режа:

    1. Вариацион қатор тушунчаси.

    2. Вариацион қаторни тартиблаш.

    3. Лимит, ранжировка, медиана, мода ва квартиллар.

    4. Вариацион қаторни таснифлаш.

    5. Натижаларни график усулда тақдим этиш.

Таянч сўзлар: вариацион қатор, лимит, ранжировка, медиана, мода, квартил, гистограмма.
Тақсимот қаторининг элементлари ўзаро катта тафовутларга эга бўлиши ёки бир бирига жуда яқин бўлишлари ҳам мумкин. Мазкур вазиятни яққолроқ кўриш учун 8, 9, 10, 10, 13 элементларидан иборат тақсимот қаторини кўздан кечирсак. Ушбу тақсимот қаторини А-тақсимот қатори деб номлаймиз.

Энди 1, 5, 10, 16, 18 элементлардан иборат Б-тақсимот қаторини кўздан кечирсак.

А-тақсимот қаторининг тошлари Б-тақсимот қатори тошларига нисбатан жипсроқ жойлашганининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ушбу иккала тақсимот қаторларининг ўртача қийматлари бир ҳил эканини алоҳида эътироф этмоғимиз лозим (10 бирлик). Мазкур икки тақсимот қаторининг ўзаро қиёсини берар экан статист Б-тақсимот қатори вариацияси А- тақсимот қатори вариациясига нисбатан катта эканини таъкидлаши мумкин.
Вариация тадқиқотчи ўзлаштириши лозим бўлган тушунчадир. Ушбу хосса бир бутун, яхлит олинган тақсимот қатори элементларининг ўзаро муносабатларини акс эттиради. Демак, муайян тақсимот қаторининг бирон бир элементи ўзгарса бу хол ушбу қаторнинг вариациясига таъсир этмай қолмас экан. Б-тақсимот қаторининг 18 сонли элементини 20 сонига ўзгартирдик, дейлик. Биз расмдаги 18 белгиси устидаги тошни ўнг томонга икки бирликка силжитишимиз лозим бўлади. Ушбу силжиш тақсимот қатори элементлари тарқоқлигини оширади, пировардида, уларнинг вариацияси ҳам ошади. Мабодо, ўша тошни икки бирликка чапга томон сурсак унда қаторнинг вариацияси камаяди.
Энди тақсимот қаторининг 10 бирликдаги элементини 11 бирликка силжитдик деб фараз қилиб кўрсак. Ушбу тошнинг силжиши тақсимот қатори вариациясини оширадими ё камайтирадими? Бу саволга жавоб топиш бироз мураккаброқдир.
Кўпинча бизлар қайсидир қатор вариацияси катта ё кичиклигини кўз билан ўлчаб аниқлай олмаймиз. Қуйидаги тақсимот қаторларини ўзаро таққосласак. статистик кўрсаткич

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling