Вариация ўлчамларининг асосий хоссалари:
А) ушбу қиймат кўрсаткичи жуда катта бўлмаслиги керак;
Б) ушбу қиймат тақсимот қатори элемент-
лари сонига боғлиқ эмас;
В) ушбу қиймат ўртачага тобе бўлмайди. Шу билан биз агар тақсимот қатори элементлари ўртача кўрсаткичга яқин жойлашган бўлса, демак ушбу тақсимот қатори вариацияси кичик, агар тарқоқлик катта бўлса вариация ҳам катта бўлади деган муҳим хулосага келдик. Демак, бизлар қидираётган вариация ўлчами тақсимот қатори элементларининг ўртачагача бўлган оралиқ масофа қанчалигини акс эттириши кераклигини аниқладик. Шу жойда, биз ўртача қиймат қанча эканини инобатга олмаётганимизни, балки тақсимот қаторининг ҳар бир элементи ундан қанчалар олис ёки яқин эканини билдирувчи масофалар йиғиндисинигина кўздан кечиришимиз кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Мавзу бўйича саволлар
Вариацион қатор тушунчаси нимани англатади?
Вариацион қаторни тартиблашда нималарга аҳамият қаратилади?
Мода нима?
Натижаларни ранжирлаш қандай амалга оширилади?
Медиана деб қайси элементга айтилади?
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов.
М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Боровиков В. Статистика. Искуство анализа данных на компьютере. СПб., 2003.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
Do'stlaringiz bilan baham: |