Nizomni tasdiqlash haqida
Download 37.85 Kb.
|
200 буйруқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2012 йил 29 августда 2387-сон
билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғига ИЛОВА Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан (бундан буён матнда вақти-вақти билан деб юритилади) тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди. I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган лавозимларга эга бўлган ташкилотларга тааллуқлидир. 2. Мазкур Низом талаблари бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказиладиган ходимлар тоифаси учун қўлланилмайди. 3. Тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади. 4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан иш берувчи ушбу Кодексга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган ходимларни, шу жумладан, мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган рўйхатларда назарда тутилган ишлардаги ходимларни тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. 5. Тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаса, ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади. Вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли клиникаларида ҳам ўтказилиши мумкин. 6. Вақти-вақти билан ўтказиладиган тиббий кўриклар иш давомида ўтказилади. 7. Тиббий кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади. Download 37.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling