Ноананавий энергия «яшил энергетика» хавсизлигининг калитидир
Download 34.43 Kb.
|
НОАНАНАВИЙ ЭНЕРГИЯ
НОАНАНАВИЙ ЭНЕРГИЯ «ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА» ХАВСИЗЛИГИНИНГ КАЛИТИДИРҲозирги кунда табии йқилги махсулотлар нархининг доимий ўсиши туфайли кўпроқ инсониат муқобил энергия манбаъларини ривижлантиришга ахамият қарата бошлади. Бироқ, унинг улуши жуда кам бўлсада, инсониятнинг энергия эҳтиёжларининг катта қисми ҳали ҳам атом ва иссиқлик электр станциялари томонидан қопланади. Атом электр стантсиялари электр энергиясидан ташқари, радиоактив чиқиндилар эғиндисини хам ишлаб чиқаради, уларни йўқ қилиш муаммоси ҳали ҳал этилмаган. Иссиқлик электр станциялари томонидан истеъмол қилинадиган қазилма энергия ресурсларига келсак, биринчидан, уларнинг заҳиралари чексиз эмас, иккинчидан, кўмир, табиий газ ва нефт маҳсулотларининг ёниши атроф-муҳитга зарар этказади, глобал исиб кетиш эффектига ҳисса қўшади. "Муқобил энергия" тушунчаси тўртта асосий компонентни ўз ичига олади: Қайта тикланадиган энергия манбалари (ҚТЕМ) – қуёш, шамол, геотермал, гидравлик, биомасса, эрнинг паст даражадаги иссиқлиги, сув, ҳаво энергиялари; Иккиламчи қайта тикланадиган энергия манбалари - қаттиқ маиший чиқиндилар, саноат ва маиший иссиқлик оқими чиқиндилари, вентилятсия тизимининг иссиқлик ва газ оқими энергиялари; Қайта тикланмайдиган ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг ноанъанавий технологиялари - водород энергияси, микрокўмир, кичик ўлчамли турбиналар, газлаштириш ва пиролиз, қазиб олинадиган ёқилғиларни ёқиш ва қайта ишлашнинг каталитик усуллари, синтетик ёқилғи ва бошқалардир. Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда қабул қилинган “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун соҳани ривожлантириш сари босилган муҳим қадам бўлди. Ҳужжатда яшил энергетика тизимини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий ва ҳуқуқий масалалар ўрин олган. Яшил энергетика қурилмалари ва улардан энергия ишлаб чиқарувчиларга бир қатор имтиёзлар берилиши белгиланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланган соҳага доир бир қатор қарорлар натижасида мамлакатда яшил энергетика пойдевори қурилди. Президент Шавкат Мирзиёев 10 феврал куни Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, Ғаллаоролда Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси 200 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан, 220 Мегаваттли йирик қуёш станцияси ишга тушириши, натижада, 2024 йилда бу станция тўлиқ қувватга чиқиб, 500 миллион киловатт соат электр олиниши ва вилоят эҳтиёжининг 20 фоизини қоплаши таъкидланди. Зафарободда бу йил жами 2 Мегаваттли 2 та кичик ГЭС қурилиши, Осиё тараққиёт банки билан бирга, Форишда 150 Мегаваттли йирик қуёш станцияси лойиҳаси бошланиши, Жиззах шаҳрида иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи когенерация маркази қурилиши маълум қилинди. Сизларга маълумки Фарғона давлат университетида 10 йилдан бери “Яшил энергия” шеори остида қуёш, шамол энергияси, сувнинг кинетик энергияси, биогаз, водород энергияси, термоэлектрик материалар олиш технологияси яратиш, улар асосида термогенераторлар ва термохолодильниклар, изотоп материаллар асосидаги термогенераторлар, нанотехнология асосда қуёш элементларини яратиш ва натижаларни амалиётга жорий этиш устида иш олиб борилмоқда. 20 декабрь 2022 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга бўлган мурожаатномасига асосан Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, магистрлар ва талабалар томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди: Фарғона давлат университетида Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 6 июлдаги ПК-37 “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошииш бўйича ташкилий чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарорига 7б иловаси ва Фарғона давлат университетининг 05.08.2022 йилдаги “Л” қарорига асосан “FarDY-YSHILENERGIYA” академик унитар корхонси 20.08.2022 йили Фарғона шахар Давлат хизматлар маркази томонидан рўйхатга олинган № 194 95 14 рақами билан руйхатга олинди (рахбар доцент Каримов Боходир Хошимович). Унитар корхонанинг низоми, гувохномаси, печати олинди ва хисоб рақамлари очилди; Фарғона давлат университети Физика-техника факультети “Технологик таълим” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан чуқур даражадаги аралашмали p-CdTe-n-CdS va p-CdTe-n-CdSe гетеробирикмали қуёш элементининг фотоелектрик ва вольт-ампер хусусиятлари чуқур ўрганилиб амалиётга жорий қилиниш бошланди. Тадқиқот натижасида, гетероструктуралардаги фотосенситивлик CdTe плёнкаларига Ag ва Cu легеранти киритилганда сезиларли даражада яxшиланади ва спектрнинг инфрақизил минтақасига яқинлашади. Аниқланишича, CdTe даги чуқур аралашмалар даражаси Еc=1,15 эВ га тенг актив энергиясига эга бўлади. Фарғона давлат университетида “Яшил энергия” га бўлган талабни тўлиқ қондириш, муқобил энергия манба қурилмаларидан оқилона фойдаланиш, университетда энергияни тежаш мақсадида ақилли университет зонасини хосил қилиш мақсад қилиб қўйилди. Download 34.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling