Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Номи:Капсулани “Бурри-Гинс” усулида бўяш. Максад


Download 347.06 Kb.
bet14/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Номи:Капсулани “Бурри-Гинс” усулида бўяш.
Максад: Капсулани “Бурри-Гинс” усулида бўяш техникасини ўрганиш.
Иш тартиби
Гинс-Бурри усули билан бўяб, капсулали бактерияларнинг капсуласини аниклаш мумкин. Бунда қора фонда капсула рангсиз холда бўлиб, бактериялар фуксин билан бўялади.

  • Бурри-Гинс усули билан капсулани аниқлаш.

Бурри бўйича препарат қуйидагича тайёрланади:
1.Стерилланган гугурт чупи билан беморнинг огиз бушлигидан(тиш ковагидан, кариесли учокдан)биологик ашё олиниб (бир томчи мик­роб) бир томчи туш билан стерил буюм ойнас\часининг бир чеккасида аралаштирилади, бир томони силлиқланган ойнача билан иккала эритмадан қон суртмасига ўхшаш юпка суртма тайёрланади, сўнгра у қуритилади ва фиксация қилинади.
2. Суртмага 1 — 2 мин давомида фуксиннинг сувли эрит­маси томизилади,
3. Сув билан ювилади, ҳавода қуритилади ва микроскоп остида кўрилади. Бунда бактериялар қизил рангга бўялади, бўялмаган капсулалар эса қора-пушти ранг остида ажралиб туради.
Натижа:Кўриш майдонида бактериялар қизил рангга, бўялмаган капсулалар қора пушти ранг остида ажралиб турганлигини кўрдик.
Хулоса:Биз “Бурри-Гинс” усули билан бўяш техникасини ва капсулани микроскопда кўришни ўргандик.

22. Бактериялар физиологияси: озиқланиши, нафас олиши, кўпайиши, ўсиши


Бактерияларнинг озиқланиши
Микроорганизмларнинг энергияга бўлган ва биосинтезга бўлган эҳтиёжини қондириш учун атроф муҳитда етарли миқдорда озиқ модда бўлиши керак. Микроорганизмлар озиқ моддаларни молекула сифатида ўзлаштиради. Мураккаб органик моддалар (оқсил, полисахарид ва б.) озиқланиш манбаи бўлиши мумкин. Бунинг учун бу озиқ моддалар олдин гидролизланиб, содда бирикмаларга айлантирилиши лозим. Озиқ моддалар цитоплазматик мембрана орқали ичкарига киради ва кераксиз моддалар ҳужайрадан ушбу мембрана орқали ташқарига чиқади.
Озиқ моддалар ҳужайра ичига бир неча йўллар билан киради. Шулардан бири пассив диффузия. Бунда муҳитдаги моддалар миқдори ҳужайрадаги шундай моддалар миқдоридан юқори бўлади. Шу сабабли озиқ модданинг маълум миқдори ҳужайрага киради. Агар ташқаридаги моддалар миқдори ҳужайра ичидагидан бир неча марта юқори бўлса, у холда пермеаза ёрдамида бирикмалар цитоплазмага кўп миқдорда киради. Озиқланишнинг бу тури енгиллаштирилган диффузия дейилади. Бундай жараённи глицериннинг Э.cоли га киритилишида кўриш мумкин.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling