Бактерияларнинг ўсиши ва кўпайиши.
Кўпайиш– бактериялар сонининг маълум ҳажмда ортиб кетиши, ўсиш эса ҳужайра материалларининг синтез қилиниши натижасида бактерия массасининг катталашишидир. Турли синфдаги микробларҳар хил усул билан кўпаяди. Масалан, бактериялар оддий бўлиниш йўли билан кўпаяди, буни вегетатив кўпайиш ҳам деб аталади. Бактерияларнинг бўлиниши турли текисликда ва ҳар хил кўринишда (занжир, жуфт-жуфт, узум гужуми ва б.) содир бўлиши мумкин. Улар куртакланиб, бўғинчаларидан ипчалар узилиб ва пора хосил қилиб кўпаяди.
Бактерия 3 хил бўлинади. Ҳужайранинг бўлиниши унинг ажралишидан тез бўлади; ҳужайралар синхрон бўлинади, бунда нуклеотиднинг бўлиниши ва ажралиши натижасида бир ҳужайрали организм хосил бўлади; нуклеотид бўлиниши ҳужайранинг бўлинишидан олдин бўлиб, кўп нуклеотидли бактериялар хосил қилади.
Бактерия юзасининг таранглигини камайтирувчи моддалар (совун), глюкоза, сахароза, айрим аминокислоталар, пенициллин ва бошқа моддалар таъсирида бактериялар ўсади, аммо бўлиниши тўхтайди, натижада узун ипчалар хосил бўлади.
Популяцияда бактериянинг кўпайиш тезлиги ҳар хил. У бактериянинг тури, культуранинг ёши, озиқ муҳит, ҳарорат, СО2 концентрацияси ва бошқа омилларга боғлиқ.
Генерация вақти ҳам турли микробларда турлича. Масалан, Clostridiumperfringens, Str.faecalis ларда у 15 минут, лекин сут эмизувчилар ҳужайра культуранинг ҳужайраси бир суткада иккига кўпаяди, яъни генерация вақти узун. Бинобарин, бактериялар ҳужайра культураси юз марта тез кўпаяди.
Ҳужайранинг сони қуйидагича кўпаяди: 1-2-4-8-16-32-Н – ҳужайра сони, 0-1-2-3-4-5-н – генерация сони.
Бактерияларнинг умумий сони (Н)генерациядан сўнг ҳар бир экилган материалга 2н ни ташкил этади. Агар суюқ муҳитда дастлаб бир дона бактерия экилган бўлса, у холда бир суткада бактериянинг умумий сони Н-248 бўлади. Лекин табиий шароитда бундай ҳолат содир бўлмайди, чунки сунъий шароитда турли омиллар таъсирида бактерияларнинг кўпайиши жуда секин кечади.
Бактерияларнинг кўпайиши муайян қонунларга асосланади (босқичма-босқич, тўхтовсиз ва синхрон). Уларни суюқ озиқ муҳитда ўстирилган популяциянинг ўсиши ва кўпайиши маълум қонуниятлар асосида содир бўлади.Босқичма-босқич кўпайишнинг асосий 8 босқичи:
1.Бошланғич турғун боскич – бактерияни эккан вақтдан ўсишигача бўлган муддат (1-2 соат давом этади), бунда бактериялар сони деярли ўзгармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |