Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Qоронg’и кo’рув майдонидаги микроскопия


Download 347.06 Kb.
bet19/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Qоронg’и кo’рув майдонидаги микроскопия. Qоронg’и кo’рув майдонида микроскоп остида кo’риш. Суюqликдаги жуда майда заррачалар аралашмасини (Тиндал эффекти) ён томонидан кучли ёритилиши натижасида ҳосил бo’ладиган ёруg’лик дифракциясига асосланган. Бунга биологик микроскопдаги оддий конденсорни параболоид ёки кардиоид-конденсор билан алмаштириш натижасида эришилади.
Параболоид конденсор o’з марказида марказий ёруg’лик нурларини тутиб qоладиган, qоронg’иликка ва нурларни qайтариш учун ички кo’згули юзага эга. Кардиоид-конденсорда ёруg’лик нурлари аввал qабариq сиртдан, сo’нгра эса ботиq сиртдан qайтарилади. Qоронg’и кo’рув майдонидаги конденсордан чиqадиган четки нурлар qийшиq йo’налишда o’тиб, объективга тушмаганлиги сабабли кo’рув майдони qоронg’илигича qолади. Объективга объектдан qайтарилаётган нурлар келиб тушади, улар препаратнинг qоронги фонидаги микроб ҳужайралар ва бошqа заррачаларнинг контурларида ёруg’ нурларнинг o’зига хос тасвирини ҳосил qилади.
Фазо-контраст микроскоп остида кo’риш. Шаффоф объектлардан ёруg’лик тo’лqини o’таётганда фаза o’згаришларининг амплитуда o’згаришларига айланишига асосланган, буни кo’з билан сезса бo’лади. Фазо-контраст мослама ёрдамида объектдан o’тувчи ёруg’лик тo’лqинларининг фазовий o’згаришлари амплитудали ва шаффоф объектларга айланиб микроскоп остида кo’ринадиган бo’лади. Бунда улар юqори контрастли тасвирларга эга бo’либ позитив ёки негатив бo’лиши мумкин. Позитив фазо-контраст деб, ёруg’ кo’риш майдонида объектнинг qора, негатив фазо-контраст деб, qоронg’иликда объектнинг ёруg’ тасвирига айтилади.
Фазо-контраст микроскопда кo’риш учун оддий микроскоп ва унга qo’шимча КФ-1 ёки КФ-4 мосламадан фойдаланилади. Уларнинг комплектига qуйидагилар киради:
1. Фазо ҳалqаси бo’лган махсус объективлар бo’либ, улар фазани o’згартиради ва ёруg’лик тo’лqинининг амплитудасини камайтиради. Фазо объективлар гардишида qo’шимча «Ф» ҳарфли индекс: Ф-10, Ф-20, Ф-40 ва ФОИ-90 белгиланган.
2. Ҳар бир объектив учун, махсус ҳалqали диафрагма револьверига эга бo’лган фазо-конденсор бор. Препаратни оддий ирисли диафрагма усули билан кузатиладиган тирqиши «0» индекси билан белгиланган.
3. Кам катталаштирувчи ёрдамчи микроскоп орqали ёруg’ликни марказлаштириш процесси кузатилганда окуляр алмаштирилади.
Фазо-контраст микроскопда ОИ-7 ёки ОИ-19 типидаги ёритгичлардан фойдаланилади.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling