Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад


Download 347.06 Kb.
bet18/56
Sana18.06.2023
Hajmi347.06 Kb.
#1582852
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
1-Оралиқ назорат саволлари

Микроскоп билан ишлаш.
Биологик микроскоп. Микробиология амалиётида ҳозирги кунда ишлаб чиqарилган кo’плаб микроскоплар qo’лланилади (МБР-1, МБИ-1, МБИ-2, МБИ-3, МБИ-6, Биолам P-l ва бошqалар) Улар турли микроорганизмларнинг шакли, тузилиши, o’лчами, ҳаракати ва бошqа белгиларини аниqлаш ва катталиги 0,2—0,3 мкм дан кичик бo’лган микроорганизмларни кo’риш учун мo’лжалланган. Бактериологик амалиёда кo’проq Биол ам монокуляр ёки бинокуляр микроскопларидан фойдаланилади.
Микроскоп иккита оптик ва механик qисмлардан ташкил топган. Оптик qисмига микроскоп пастида жойлашган объективлар киради. Улар объектни катта qилиб кo’рсатувчи ва оптик камчиликларни тo’g’риловчи линзалардан иборат. Объективлар qуруq ва иммерсион системага (immersia — qамраб олиш) бo’линади. Биолам микроскопларда учта qуруq ва битта иммерсион объектив бор. Ҳар бир объектив устида улар тo’g’рисидаги маълумотлар ёзилган. 1) х8, 20,40. 90 ёки 100: 2) сонли агертура; 3) заводда чиqарилган номери. Булар билан бир qаторда иммерсион объективларда 90 ва qo’шимча ИО ёки МИ (иммерсион объектив ёки мойли иммерсия) ҳарфли индекс ёзилган, ҳамда объективнинг пастки qисмида qора чизиq o’тказилган.
Иммерсион объективнинг тo’g’рига йo’налтирилган (фронтал) линзаси калта фокус оралиg’ига эга (f = l,5—3 мм). Микроскоп орqали кo’рилаётганда линза олдиндан томизилган мойга ботирилади. Имморсион мойнинг нурни синдириш кo’рсаткичи (1,52), ойнанинг синдариш кo’рсаткичига яqин. Бунда объективга тушаётган нурлар тo’лиq саqланади (расм 5).
Иммерсион микроскоп 0,2 мкм дан кичик бo’лган объектларни кo’рсата олиш qобилиятига эга. Микроскопнинг умумий катталаштириш имкониятини аниqлаш учун объективнинг катталаштиришини окулярнинг катталаштиришига кo’пайтирилади. Масалан, иммерсион объективи 100 ва окуляри 10 бo’лган микроскопнинг катталаштириш qуйидагича 100 х 10 =1000 марта. Иммерсион системадаги нурларнинг йo’налиши 5-расмда кo’рсатилган.
Биологик микроскопга qo’шимча мосламалар. Бу мосламалар микроскопнинг бутун имкониятидан тo’лиq фойдаланиш имконини беради, ишлаш шароитини енгиллаштиради ва уларни qo’ллашдоирасини бирмунча кенгайтиради. Микробиологик лабораторияларда асосан qуйидаги мосламалардан фойдаланилади:
1. Qоронg’илаштирувчи кардиоид ва параболоид-конденсорлар.
2. Фазо-контраст мосламалар КФ-1, КФ-4 ва бошqа нусхалари.
3. Микроскопик объектларни o’лчаш учун мo’лжалланган окуляр-микрометр ва объект-микрометрлар.
4. Препаратларнинг расмини чизувчи, расм оладиган асбоб. Бу асбоб ёрдамида бир ваqтнинг o’зида объект ва столдаги микроскопга яqин турган qоg’озтасвирини кo’риш ва qоg’озга объектнинг контурларини чизиш мумкин.
5. Ёруg’лик манбаи билан микроскоп оралиg’ига o’рнатилувчи ва микрофотографияларда, микроскопиянинг махсус усулларида qo’лланилувчи рангли,
нейтрал ва илиq оптик, ёруg’лик фильтрлари.
6. Микроскопик объектларнинг расмини олиш учунишлатилувчи МФН-1, МФН-3 ва бошqа нусхадаги микромосламалар.

Download 347.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling