Номи: Бактериологик лаборатория таркиби. Максад
Download 347.06 Kb.
|
1-Оралиқ назорат саволлари
2.Босқич. экма экилган косачалар кўрилади, якка-якка жойлашган колониялар ўрганилади. Уларнинг шаклига, катта-кичиклигига, қаттиқ ёки юмшоқлигига ва бошқа белгиларига аҳамият берилади. Бактерияларнинг зоти ва туригача идентификациялашда, колония ва культураларга турли ранглар берувчи пигментлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, Serratia marcescens (ажойиб қон таёқчаси) қизил пигмент, Staphylococcus aureus тилла рангли пигмент (тилла рангли стафилококк), Рseudomonas aeruginosa кўк-яшил пигмент (кўк-яшил йирингли таёқча) ҳосил қилади.
Ҳужайранинг морфологияси ва уларнинг тинкториал хусусиятларини аниқлаш учун, текширилаётган колониянинг бир қисмидан суртма тайёрланади, Грам усули билан бўялади ва микроскоп остида кўрилади. Соф культурани ажратиш ва тўплаш учун битта ёки бир неча хил алоҳида жойлашган колонияларни, қиялантирилган нейтрал агарга ёки бошқа дифференциал озиқли-муҳитли ( кўпроқ Клигер, Рассел мухитлари) пробиркаларга қайтадан экилади. Бунинг учун бошқа колонияларга тегизмасдан қовузлоқ билан колониянинг бир қисми олинади. 3.Босқич. Ажратиб олинган соф культуранинг хусусиятлари қайд қилинади. Соф культура кўз билан кўрилганда бир текис ўсган бўлади. Шу культурадан тайёрланган, бўялган суртма микроскоп остида кўрилганда, морфология, тинкториал хусусияти жиҳатидан бир хил бўлган ҳужайралар кўринади. Агар бактерияларнинг айрим турларига хос рўйирост кўринадиган полиморфизм бўлса, у ҳолда соф культурадан тайёрланган суртмада, ҳақиқий ҳужайралар билан бир қаторда, бошқа ўзгарган шаклдаги ҳужайралар ҳам учрайди. Бактерияларнинг морфологик ва тинкториал белгилари ҳаракатлари, турли усуллар билан бўялган ва бўялмаган препаратларни микросоп остида текшириш билан ўрганилади. Учинчи босқичда ажратиб олинган бактериялар кўпчилик холларда авлодгача аниқланади, уларнинг тургача идентификация қилиш учун, бактерияларнинг биокимёвий, фагларга, антибиотикларга бўлган сезгирлик хусусиятлари чуқурроқ ўрганилади. Бунинг учун бактерияларни сахаролитик активлигини ўрганишда узун Гисс қаторига, протеолитик хусусиятини аниқлаш учун ГПБ, желатинали муҳитларга экилади Культурал (ўсиш) хусусиятлари бактериянинг озиқага бўлган талабини, қаттиқ ва суюқ озиқли муҳитда ўсиш шароитини белгилайди. Бу хоссалар эса колониялар морфологияси ва культуранинг ўзига хос ўсиш хусусиятлари бўйича аниқланади. 4-боскич. Ажратиб олинган бактерияларнинг соф култураси уларнинг биокимёвий, антигенлик, фагларга бўлган сезгирлиги натижалари асосида тўлиқ тургача идентификация қилинади ва бактериологик ташхис жавоби берилади. Агар хусусиятлари бўйича баъзида номутоносибликлар кузатилса бу хусусиятларини аниқлаш бўйича қўшимча-тадқиқот ишлари олиб борилади. Download 347.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling