Натижа:Аралаш культурадан соф культура ажратиб олиш босқичларини ўргандик.
Хулоса:Биз соф культура ажратиб олиш босқичларини, микроорганизмларни морфологик, тинкториал, ферментатив, антибиотикларга сезгирлик хусусиятларини ўргандик.
29. Соф культура ажратиб олиш 1-босқич (тинкториал хусусиятларга таъриф)
Микроорганизмларнинг морфологик-тинкториал хусусияти.
Бу хусусиятларни аниқлаш учун ажратиб олинган соф культурадан суртма тайёрлаб, бўёклар ёрдамида бўялади ва микроскоп остида кўрилади. Бунда микроорганизмларнинг шаклини, жойлашишини, хажмини, спора ёки капсула хосил килиши, харакатчанлик /морфологик/ ва бўёқ усулларига қараб қандай бўялиши /тинкториал/, ўрганилади.
30. Соф культура ажратиб олиш 2-босқич(культурал хусусиятларга таъриф – колониялар турлари)
Микроорганизмларнинг культурал хусусияти. Бунинг учун микроорганизмларни қаттиқ, суюқ ва ярим суюқ холатидаги озиқ муҳитларга экилади ва муҳитларда қандай ўсганлиги текширилади.
Бактерияларнинг қаттиқ озиқли муҳитларда ўсиши. Қатиқ озиқли муҳитларда ўсган бактериялар колонияларининг катта-кичиклиги ўлчами, шакли, ранги, қаттиқ-юмшоқлиги (консистенцияси), четларининг контури, юзасининг характери ва тузилиши (24 - расм) билан бир-биридан фарқ қилади.
Катталиги бўйича. колониялар йирик (диаметри 4— 5 мм. сарцинлар, кўпроқ замбуруғлар хосил қилади), ўртача (2—4 мм ичак гуруҳи бактериялари E.coli, S. typhi) ва майда (1—2 мм/ Bordetella pertussis) , майда колонияларни микроскоп остида (МБ-1) ёки каталаштириб кўрсатувчи лупа ёрдамида кўриш мумкин.
Шаклига кўра — юмалоқ, розеткасимон, дуксимон, толали, ўзгарувчин барг шаклида бўлиши мумкин.
Колонияларнинг ранги- ишлаб чиқарилаётган оқ, сариқ, қизил ва бошқа пигментларга боғлиқ. Пигмент ажратмайдиган бактерияларнинг колонияси рангсиз бўлади.
Консистенцияси. Қаттиқ юмшоқлиги, асосан бактериологик қовузлоқ билан олинганда ўрганилади. Колониялар бу жиҳатидан қуруқ (Сил қўзғатувчиси), нам (Протея бактериялари), чўзилувчан (капсула ҳосил қилувчи бактериялар Клебсиелла), енгил олинувчи юмшоқ пастасимон
(кокклар: стафилококк, сарцинлар, тетракокклар) бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |